Савол: Таҳорат ёки ғусл олаётганида бир аъзосини ювишни унутган киши таҳоратдан, ғуслдан кейин ёки бир неча кундан кейин хотирласа нима қилади?
Жавоб: Эсига тушганида фақатгина ювилмаган жойини ювса кифоя. Моликийни тақлид қиладиган киши ювишни унутган жойини ёдига тушиши билан ювиши керак. Ўқиган намозларини қайта ўқиши керак эмас. “Ювдимми ё ювмадимми” деб шубҳа қилса, бу васваса бўлади. Ундай пайтда ювиши керак эмас.
Ғусл қилганидан кейин бир жойида елим сингари сув ўтказмайдиган бирон нарсанинг юқи борлиги маълум бўлса, уни кўчириб, тагини ювса кифоя. Бошқатдан тўлиқ ғусл қилишнинг кераги йўқ, Моликийда ҳам шундай.
Савол: Моликий мазҳабини тақлид қилиш мавзусида “Ғуслда ёки таҳорат олишда ювилмаган жой қолиб кетганини бир ойдан кейин хотирласа ҳам фақат шу аъзосини ювиш етарли бўлади. Дарров ювмаса ғусли ва таҳорати ботил бўлади, бузилади. Лекин бир ойдан бери ўқиган намозларини қазо қилмайди” дейилади. Бу ҳолат Ҳанафий мазҳабидан бўлган бир кишининг бошига келса, у одамнинг бир ойлик ҳатто бир вақт намозни қайта ўқишини ўзи хараж бўлгани учун Моликийни тақлид қилиб, намозларини қазо қилмаслиги жоиз бўладими?
Жавоб: Ҳа, жоиз бўлади. Бу ерда ҳам худди Моликийда бўлганидек ўқиган намозларини қазо қилиши керак эмас.