Муҳаммад Ходимий ҳазратлари

Маҳмуд Хон I Мадинаи мунавварага борганди. Шу вақтлар Ҳарам қўриқчиси бўлган Ҳожи Башир Оғадан “Ҳарами шарифда бўлган вақтингда бу ерда ғаройиб бир ҳодиса бўлдими?” деб сўради.

У бу воқеани айтиб берди:

“Равзаи Мутаҳаррадаги Жибрил эшиги баъзи кечалари саҳар вақти очилади. Аммо ичкарига бировнинг кирганини кўрмасдим. Бир куни эрталабгача ухламай, қандай баҳо билан бўлса ҳам бунинг ҳикматини билишга қарор қилдим. Бир неча кун кузатдим. Бир кеча эшик яна очилди. Дарҳол югурдим, ичкарида бир зот бор эди. Кимлигини сўрадим. Менга Коня Ходимдан эканлигини айтди. Имом Биргивийнинг “Тариқати Муҳаммадия” номли китобини шарҳ этганлигини, шубҳа этган баъзи жойларни шахсан Расулуллоҳдан ўрганишга келганини айтди. Уни ўзимнинг хонамга олиб келдим. Бироз вақтдан кейин мендан кетишга рухсат сўради. Мен бомдод намозидан кейин яна хонамга ташриф буюришини илтимос қилдим. У “Мамлакатимда имомлик вазифам бор, менга рухсат бер” деди ва хонадан чиқиб кетди. Бундан сўнгра ҳам гоҳи-гоҳида келиб турарди, у билан кўришардик...”

Маҳмуд Хон I воқеанинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилиш учун мамлакатининг бир неча олимлари билан Муҳаммад Ходимий ҳазратларини ҳам ҳузурига чақирди. Сўнгра Ҳожи Башир Оғани чақирди. Ҳожи Башир Оға бу кўпчилик орасидан Муҳаммад Ходимий ҳазратларини таниб, унинг олдига бориб “Хуш келибсиз” деди. Подишоҳ ва у ердаги кишилар ҳам воқеанинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилдилар.