Савол: Рамазон ойида бу ойга бағишлаб концертлар берилади. Яна тасаввуф мусиқаси жўрлигида ифторлар берилади. Булар динга мосми?
Жавоб: Ҳеч бирининг динда ўрни йўқ. Ислом олимлари айтадики:
Чақирган кишининг таоми шубҳали бўлса ёки исломият тақиқлаган нарса бўлса, масалан, чолғу чалинаётган бўлса, рақс, қимор каби нарсалар бор бўлса, бу чақирилган жойга борилмайди. (Иҳя)
Ғийбат, рақс, қўшиқ айтилган меҳмондорчиликка борилмайди. (Муҳит, Матолиб-ул муминун)
Рамазон ойи ўйин-кулгу ойи эмас, ибодат вақтидир. Рамазон ойида турли чолғули дастурлар, концертлар ташкилланиши динга мос эмас. Энг хавфлиси буларнинг бир қисми тасаввуф мусиқаси, самоҳ (чолғусиз айтиладиган динни қувватлантирувчи ва ахлоқни яхшиловчи шеър, қасидалар) номи остида қилиниб, ибодат сифатида саналмоқда. Ҳолбуки динимизда ҳар турли чолғу ҳаромдир. Ибодатга ҳаром аралаштириш ва бундан ҳам ёмони буни ибодат деб билиш куфрга олиб келади, аммо афсуски, бугун мусулмонларнинг кўпи бу ғафлат ичидадир. Чолғунинг ҳаром эканлигини билган кишилар камайиб кетган. Бу ҳолатни севгили Пайғамбар жанобимиз шундай билдирганлар: “Бир замонлар келадики, умматимдан баъзилари чолғуни ҳалол деб ҳисоблайди.” (Бухорий)
“Қўшиқчи аёл ва чолғу асбоблари билан ўйин-кулгу қилганларни Аллоҳу таоло ернинг тагига ботиради.” (Ибн Можа)
“Шу беш нарса юз берганида умматимнинг ҳалокати ҳақ бўлади: Лаънатлашиш, ичкилик ичиш, эркакларнинг ипак кийиши, чолғулар ва эркакнинг эркак билан, аёлнинг эса аёл билан қониқиш ҳосил қилиши.” (Дайламий, Ҳаким)
“Мен мезмор (чолғу)ларни ва бутларни тақиқлаш учун ҳам юборилдим.” (И.Аҳмад, Абу Нуайм)
“Иблисга сенинг муаззининг чолғулар дейилди.” (Табароний)
“Неъматга етишганда чолғу билан ўйин-кулгу қилиш лаънатланган.” (Баззор)
“Расулуллоҳ чолғу асбоблари билан пул топишни тақиқлади.” (Бегавий)
Инжил тақиқлаган мусиқани кейинчалик поплар насронийликка қўшдилар. (Мавоҳиб-и ладунния шарҳи)
Мусиқа, чолғу чалиш бошқа динларда ҳам катта гуноҳ. (Дурр-ул мунтака)
Чолғусиз бўлса ҳам нағмали овозларни кўп тинглашдан сақланиш керак. Чунки самоҳ қалбни ўлдиради. Қалбда мунофиқли ҳосил бўлади. (Макотиби шарифа, м. 90, 99)
Ибн Обидин ҳазратлари айтадики: Тариқатчилар қилгани каби ритмли ҳаракатлар билан солланиб ўйнашга рақс дейилади. Фиқҳ олимлари “Рақсни ҳалол санаб, айниқса, най возига ўйнаб, нағма этган кимса кофир бўлади” деганлар. “Баззозия” китобининг муаллифи Куртубийдан “Чолғу ва рақснинг ҳаром эканлиги ҳақида мужтаҳид имомларнинг ижмоси бор” дея нақл этиб “Шайхулислом Кирмонийнинг “Рақсни ҳалол билган кофир бўлади” деган фатвосини кўрдим” деган. Рақсни ҳалол санаганларнинг фосиқ бўлишини билдирган олимлар ҳам бўлган. Буларнинг бари кофирларнинг одатидир. Чолғунинг барчаси ҳаромдир. Агар беихтиёр қулоғига чалинса, узрлидир. Тингламаслик учун бутун кучини сарфлаши фарз. (Радд-ул мухтор)