- Жуда бой бўлиш учун нима қилиш керак?
- Қаноаткор бўлган инсонларнинг энг бойи бўлади.
- Энг хайрли кимса ким?
- Инсонларнинг энг хайрлиси бошқаларга фойдали бўлганидир.
- Энг адолатли бўлган инсон ким?
- Ўзи учун истаганини бошқа инсонларга ҳам истаган киши инсонларнинг энг одилидир.
- Аллоҳнинг хос қули бўлиш учун нима қилиш керак?
- Аллоҳни кўп зикр этиб ёдга олган киши Аллоҳнинг хос қули бўлади.
- Эҳсон соҳиби бўлиш учун нима қилиш керак?
- Аллоҳга Уни кўриб тургандек ибодат этган кимса эҳсон соҳиби бўлади.
- Комил имонга қовушиш учун нима қилиш керак?
- Гўзал ахлоқли бўлиш керак.
- Нур ичида қайта тирилиш учун нима қилиш лозим?
- Ҳеч кимга зулм этмаган киши нур ичида қайта тирилади.
- Гуноҳлари камайиши учун нима қилиш керак?
- Истиғфор этиб, гуноҳларининг кечирилиши учун Аллоҳга ёлворган кишининг гуноҳлари камаяди.
- Карам соҳиби бўлиш учун нима қилиш керак?
- Аллоҳга қулларидан шикоят этмаган одам инсонларнинг карими бўлади.
- Ризқи мўл бўлиши учун нима қилиш лозим?
- Тозаликка эътибор берган кишининг ризқи мўл бўлади.
- Аллоҳу таоло ва Пайғамбар жанобимиз тарафидан севилиш учун нима қилиш керак?
- Севилиш учун Уларнинг севганларини севиш, севмаганларини севмаслик керак.
- Аллоҳнинг ғазабидан қутулиш учун нима қилиш керак?
- Дунё учун бировга ғазабланмаган киши Аллоҳнинг ғазабидан қутулади.
- Дуолари қабул бўлиши учун нима қилиш керак?
- Ҳаромлардан сақланган одамнинг дуолари қабул бўлади.
- Бошқаларнинг ёнида разил бўлишни истамаган кимса нима қилиш лозим?
- Номусини сақлаган, иффатли бўлган бошқаларнинг ёнида разил бўлмайди.
- Айблари яширин бўлиб қолишини истаган кимса нима қилиши лозим?
- Дин биродарининг айбларини яширган кишининг айбларини Аллоҳу таоло яширади.
- Гуноҳларни нима авф эттиради?
- Кўз ёшлари ва хасталиклар.
- Қайси яхшилик кўпроқ фазилатлидир?
- Гўзал ахлоқ, тавозе, балоларга сабр ва қазога розилик...
- Энг катта гуноҳ нима?
- Ёмон ахлоқдир.
(Берилган жавобларнинг барчаси ҳадиси шарифлардан олинган.)