Савол: Қуръони каримда “Дуо этинг, дуонгизни қабул этаман”, ҳадиси шарифда “Рабингиз каримдир, ўзига узатилган қўлни бўш қайтаришдан ҳаё этади” деб айтилгани ҳолда баъзи дуолар нимага қабул бўлмайди?
Жавоб: Дуоларнинг қабул бўлиши учун баъзи шартлар бор. Дуонинг қабул этилишига шубҳа қилмаслик, шартларига риоя этилган-этилмаганлигига шубҳа қилиш керак. Керакли шартларига риоя этмасдан дуонинг қабул бўлишини кутиш тўғри эмас.
Дуонинг қабул бўлиши учун керакли шартлардан бир қисми қуйида келтирилган:
1. Ҳаром луқмадан сақланиш керак. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:
“Ҳаромдан сақланинг. Ошқозонига ҳаром луқма кирган кишининг қирқ кун дуоси қабул бўлмайди.” (Табароний)
Саъд бин Абу Ваққос ҳазратлари айтдики: Ё Расулуллоҳ, мени дуо қилингки, менинг ҳар бир дуом қабул бўлсин! Расулуллоҳ “Дуоларингиз қабул бўлиши учун ҳалол луқма енглар. Кўплаган кишиларнинг еганлари ва кийганлари ҳаромдир. Сўнгра қўлларини кўтариб дуо қилади. Бу дуолар қанақасига қабул бўлсин?” деб жавоб бердилар. (Ширъа)
Яна марҳамат қилдиларки: “Дуонинг қабул бўлиши учун икки нарса керак. дуони ихлос билан қилиш лозим. Егани ва кийгани ҳалолдан бўлиши керак. Мўминнинг хонасида ҳаромдан бир тола бўлса ҳам, бу хонада қилинган дуо қабул бўлмайди.” (Тарғибус-салот)
2. Эътиқоди тўғри бўлиши керак.
Бидъат аҳлининг дуолари қабул бўлмайди. Ҳадиси шарифда “Бидъат аҳлининг дуолар ва ибодатлари қабул бўлмайди” деб марҳамат қилинди. (Ибн Можа)
Ояти кариманинг, дуонинг таъсир этиши учун ўқиган кишининг бунга ишониши ва эътиқоди тўғри бўлиши, Аллоҳ розилиги учун ўқиши, қул ҳақида сақланиши, ҳаром емаслиги ва ўқигани учун ҳақ истамаслиги керак.
3. Уйғоқ қалб ва қабул этилишига ишонган ҳолда дуо этиш лозим.
Ҳадиси шарифда “Аллоҳу таолога қабул этишига тўла ишонган ҳолда дуо этингиз. Билингки, Аллоҳу таоло ғофил қалб билан қилинган дуони қабул этмайди” деб марҳамат қилинди. (Ширъа)
4. Дуоларим нимага қабул бўлмайди демаслик керак.
Ҳадиси шарифда “Аллоҳу таоло дуонгизни қабул этади. Дуо этдим, дуом ҳалиям қабул бўлмади деб шошилманглар. Аллоҳдан кўп сўранг. Чунки карам соҳибидан истамоқдасиз” деб марҳамат қилинди. (Бухорий)
Истаган нарсасининг бўлмаслиги дуонинг қабул бўлмаганлигини кўрсатмайди. Шунинг учун дуода давом этиш керак. Дуо қабул бўлишининг кечикишига бошқа сабаблар ҳам бор. Ҳадиси шарифда “Мўмин кимса дуо этганда Аллоҳу таоло Жаброилга “Мен уни севаман, истаганини дарров бажарма!” фосиқ дуо этганда эса “Мен унинг овозини ёқтирмайман. Истаганини дарров бажар” деб буюради” деб марҳамат қилинди. (Ибн Нажжор)
Шу ҳолда дуо қабул бўлишининг кечикиши зарарли эмас.
5. Бало келишидан аввал кўп дуо қилиш керак.
Ҳадиси шарифда “Ташвишли бўлганида дуосининг қабул бўлишини истаган киши беташвиш вақтида кўп дуо этсин” деб марҳамат қилинди. (Термизий)
Абу Исҳоқ ҳазратларидан дуо истадилар. Дуо этди. Дуосининг қабул бўлганини кўрган бир талабаси “Устоз, бу дуони менга ҳам ўргатинг, эҳтиёж туғилганда мен дуо қилай” деди. Абу Исҳоқ “Дуомнинг қабул бўлиш сабаби ўттиз йил ўқиган намозим, қилган дуоларим ва ҳаромлардан сақланганимдир” деб жавоб берди.
6. Дуони ҳамд ва саловот билан бошлаш керак.
Ҳадиси шарифда марҳамат қилиндики:
“Эй намоз ўқиган кимса, бироз шошилдинг. Намоз ўқигандан кейин дуо қилишдан аввал Аллоҳу таолога лойиқ бўлган ҳолда ҳамд эт, сўнгра менга саловот айт, сўнгра дуо қил!” (Термизий)
7. Ёлвориб дуо қилиш керак.
Ҳадиси шарифда “Ғофил бўлган қалб билан қилинган дуо қабул бўлмайди” деб марҳамат қилинди. (Термизий)
Ҳазрати Довуд замонида қурғоқчилик бўлди. Халқ дуо этиш учун ораларидан уч олимни сайладилар. Олимлардан бири шундай дуо қилди: “Ё Рабби, китобингда бизга зулм этганларни авф этишимизни буюрдинг. Биз нафсларимизга зулм этдик, Сендан авф тилаймиз. Бизни авф эт!”
Иккинчи олимнинг дуоси: “Ё Рабби, китобингда қулларни озод этишимизни буюрдинг. Мана биз қул бўлиб, ҳузурингдамиз. Бизларни озод эт!”
Учинчи олим шундай дуо қилди: “Ё Рабби, китобингда эшигимизга келган тиламчини қувмаслигимизни, юз ўгирмаслигимизни билдирдинг. Мана биз ҳам тиламчи каби ҳузурингдамиз. Сендан раҳмат истаймиз. Бизни бўш қайтарма.”
Дуолари қабул бўлиб, раҳмат ёғди.
8. Сабабларга ёпишмасдан исташ қуруқ тиланишдир.
Ҳадиси шарифда “Ўзи ҳаракат қилмасдан дуо этган, қуролсиз жангга кирган кабидир” деб марҳамат қилинди. (Дайламий)
9. Гуноҳ ишламаган тил билан дуо қилиш керак.
Пайғамбар жанобимиз “Аллоҳу таолога гуноҳ ишламаган тил билан дуо этинг” деб марҳамат қилдилар. Бу қандай тил эканлиги сўралганида “Бир-бирингизга дуо қилинг. Чунки на сен унинг, на у сенинг тилинг билан гуноҳ ишлаган” деб жавоб бердилар. (Тарғибус-салот)
10. Исми аъзам ва асмои ҳусна билан дуо қилиш керак.