Савол: Турмушга чиқадиган қизларга қандай маслаҳат берасиз?
Жавоб: Эркак учун ҳам, аёл учун ҳам яхши муомалада бўлиш фидокорлик ва сабр талаб этади. “Кулфатсиз неъмат бўлмайди” дейилган.
Яхши муносабатда бўлиш учун ташвишларга чидаш, ҳамма вақт ўзини ҳақ деб ҳиобламаслик керак. Мен ҳақман дейиш, орага совуқчилик тушишига олиб келади.
Мусулмон ва тажрибали бир онанинг бир неча асрлар аввал қизига берган ўгити:
Туғилиб ўсган, йилларча яшаган бир оиладан чиқиб, бегона жойда феъл-атворини билмайдиган бир одам билан яшайсан.
Сен унга ер бўл, у сенга кўк бўлсин.
Сен унга уй бўл, у сенга уйнинг тиргаги бўлсин.
Сен унга жория бўл, у ҳам сенга қул бўлсин.
Унинг кўнглини оғритма, шунда унинг севгиси камаймайди.
Ундан узоқ қолма, сени унутмасин.
Унинг кўзини, бурнини ва қулоғини ҳимоя эт, сендан бошқасини кўрмасин, сендан бошқасининг ҳидини билмасин ва фақат сендан ширин сўзлар эшитсин.
Уйингда ўтир. Уй ва майда ишлар билан машғул бўл.
Ейдиган, ичадиган нарсалар ҳақида у нима келтирса, шунга қаноат қил ва уни-буни ололмаймиз деб асло шикоят этма.
Эринг ҳақини ўзингнинг ҳақингдан устун кўр.
Эрингнинг қариндошининг ҳақини ҳам устун кўр.
Интизомга ва тозаликка риоя қил.
Қўшниларинг билан яхши муносабатда бўл, улардан келадиган ташвишларга чида.
Айниқса, қўшнилар орасида гап ташима. Ғийбатдан қоч.
Намозларингни вақти кириши билан ўқи.
Савол: Янги турмушга чиққан қизимга қандай ўгит берай?
Жавоб: Қуйидаги мактуб тажрибали онанинг қизига берган насиҳатларидир:
Қизим, мен сенга қирқ йиллик турмуш тажрибамга асосланиб, баъзи насиҳатлар бермоқчиман. Бу насиҳатларимга амал қилсанг, дунёда бахтли умр кечирганинг каби охиратда ҳам абадий саодатга етишасан.
1. Қаноаткор бўл. Яъни эринг келтирган ейдиган, ичадиган, кийим, барча нарсани мамнуният билан қабул эт. Чунки қаноат қалбни ҳузурга тўлдиради.
2. Гапирганларини яхшилаб тингла ва эрнинг тўғри амрларига итоат эт.
3. Уйинг ва ҳамма нарсанг доим тоза ва тартибли бўлсин.
4. Эрингнинг овқатланиш вақти билан уйқу вақтига эътибор берасан. Очлик инсоннинг феълини бузади, уйқусизлик эса тез жаҳли чиқишига сабаб бўлади.
5. Уйининг молларини ва нарсаларини яхши сақла. Қилган ишларингни, яхшиликларингни юзига солма. Яхшиликка жавобан яхшилик тез унутилади, ёмонликка жавобан қилинган яхшилик эса унутилмайди.
6. Эрингнинг яқинларига яхши муомалада бўл. Эрнинг хатоларини ёлғизлигида, юмшоқ бир шаклда айт.
7. Эрингнинг сирларини ҳеч кимга айтма! Эр-хотиннинг орасидаги сирлар ўзлари билан қабрга бирга кўмилиши керак.
8. Эрингнинг ғам-ташвишига ва қувончига шерик бўл. Унга ҳар тарафдан яхши дўст бўл. Ёлғон оилани ичидан кемирадиган бир қуртдир.
9. Орангиздаги муаммоларни ўзингиз ҳал этинг. Ҳеч қачон буларни бизга ва бошқасига олиб борма. Ҳеч кимдан мадад кутма.
10. Эрингдан олишга қийналадиган ва кучи етмайдиган нарсаларни сўрама.
11. Аёлнинг чиройли феъллиси Жаннат неъматидир. Сен эрингга Жаннат неъмати бўл. Азоб чектирма.
12. Буларни қила олишинг учун унинг истакларини ўзингнинг истакларингдан, унинг розилигини ўзингнинг орзуларингдан устун кўришинг керак. ҳар доим ўз орзу-истакларингни биринчи қўйсанг, бу насиҳатларга амал эта олмайсан.
13. Беш вақт намозни шартларига мос ҳолда қилмасанг, бунинг фалокати сенга ҳам, эрингга ҳам, фарзандларингга ҳам етади. Беш вақт намознинг тўғри бўлиши учун ғусл ва таҳоратнинг тўғри бўлиши керак. Буларнинг фойдасини кўриш учун эътиқодинг тўғри бўлиши керак. тўғри эътиқод аҳли суннат эътиқодидир. Ҳамма нарсадан аввал буларни ўрганиб, амал қилинглар. Булар бўлса, қолган нарсалар вақти билан тузалади.