Савол: Закот нисоби нима? У қандай ҳисобланади?
Жавоб: Моддалар ҳолида ёзамиз: 1. Закот нисоби 20 мисқол, яъни 96 гр олтин ёки бу қийматдаги пул ва тижорат ашёларидир. Закот нисоби миқдорида моли бўлганга бой дейилади. Динимизга кўра эр ва аёлининг моллари бўлакдир. Бир-бирига қўшилмайди. Қайси бири бой бўлса, закотни шу беради.
2. Оладиган пуллари ҳам нисоб миқдорига қўшилади. Оладиган пулларини тўплаб бўлганидан кейин закотлари берилади. Олмасдан туриб ҳам бериш мумкин. Қарзлар мавжуд пул молдан чиқарилади. Қолганининг закоти берилади. 10 йилдан кейин олинадиган пул закот нисобига қўшилади. 10 йил кейин ўталадиган қарз закотдан туширилади.
3. Тижорат учун бўлмаган уйлар, участкалар, воситалар, инвентарлар закот нисобига қўшилмайди. Тижорат учун олинган олтин, кумуш ва ҳар турли пулнинг закоти берилади. Уйнинг, автомобилнинг закоти бўлмайди. Фақат уй, участка ва автомобил олиб-сотадиган буларнинг закотини беради. Чунки уларни тижоратда қўлланмоқда. Уй қурдириш учун участка олган бунинг закотини бермайди. (Дурар)
4. Олтин билан кумуш қандай мақсадда сақланса ҳам тижорат ашёси ҳисобланади. Бошқа пул ва тижорат ашёлари билан нисоб миқдорига етса, закоти берилади.
5. Закотга тобе молларнинг ёки пулнинг йил ичидаги камайиб-кўпайишига эътибор берилмайди. Моли нисоб даражасига етгандан бир йил сўнгра қўлида бўлган мол нисобга етса, қирқдан бири закот қилиб берилади. Закот олинган фойдадан эмас, мавжуд пулнинг ва қўлидаги тижорат молининг баридан берилади.
6. Йўқотилган, тортиб олинган, яширилган жойи унутилган мол ва инкор бўлган оладиганлари нисобга қўшилмайди. Яна қўлларига келса, аввалги йилларнинг закоти берилмайди. Ҳужжатли ёки икки гувоҳли ёки эътироф этилган олинадиган пуллар касодга учраганда ёки фақирда бўлса ҳам нисобга қўшилади. Олгандан кейин ўтган йилларнинг ҳам закоти берилади.
7. Қарздор ва фақир бўлганга аёли закот бериши мумкин. Бир хоним маҳри муажжал сифатида эридан оладиган олтинларни закот нисобига қўшади. Аёлнинг олтин ва кумушдан бошқа зийнат ашёлари закотга тобе эмас. Бриллиант, олмос, зумрад каби зайнат ашёларининг закоти берилмайди. Шофий мазҳабида эса аёлнинг кумуш ва олтин бўлса ҳам зийнат ашёларининг закоти берилмайди. (Ҳидоя)
8. Нисобнинг ҳалок бўлиши деб нолга тушиб қолиши ёки қарзланиб, нолдан ҳам тушиб кетишига айтилади.
9. Закот фарз бўлгандан кейин берилади. Нисоб миқдорига етган бой бўлган санани, қамарий ойга кўра бир ерга ёзади. Масалан, 3 Ражабда бой бўлган бўлса, бир йилдан сўнг 3 Ражабда яна нисоб миқдори қадар пули ва моли бўлса, закотини беради. Рамазон ойини кутмайди. Куни келмасдан туриб, закот беришнинг ҳам ҳеч зарари йўқ, жуда яхши бўлади. Ҳатто келажак бир неча йилнинг закотини аввалдан бериш ҳам жоиз. Закотини нотўғри ҳисоблаб, бир олтин бериши керак бўлса-ю, икки олтин бериб юборса, келаси йил берадиган закотдан бир олтинни айириб ташлаши мумкин.
10. Ишлайдиганларнинг оладиган маош ва ҳақлари қўлларига тегмасдан аввал нисоб молига қўшилмайди. Чунки булар ҳақ этилган маош бўлса ҳам, ҳақ этилган мол қўлга тегмасдан аввал мулк бўлолмайди. Маошлардан ушлаб қолинган пенсия фонди ва суғурта пуллари нисобга қўшилмайди. Бир неча йиллардан сўнг тўпланган пул қўлга текканида фақат шу йилнинг нисобига қўшилади.
11. Акцияларни исмга ва ташувчига расмийлаштириш мумкин. Ташувчига ёзилган акцияларнинг давр қобилияти бор, яъни валюта каби қўлдан қўлга ўтади. Истаган вақтида сотиши мумкин. Бу акциялар тижорат моли каби закотнинг ҳисоб этилган санадаги бозор нархи биланнисобга қўшилади. Исмга ёзилган акция олган кимса йил сўнгида фабриканинг инветарларидан ташқари пулини закот нисобига қўшади.
12. Кўлда боқилган балиқлар сотилгач, бу пул бошқа закотга тобе моллар билан баробар нисобга етса, закоти берилади. Бир неча сигири бўлиб, сут сотган сигирларнинг закотини бермайди, фақат йилнинг сўнгида сутдан тушган пул закот нисобига қўшилади.
13. Намоз ўқимайдиган, рўза тутмайдиган бир мусулмоннинг ҳам закот бериши керак. Қарзи бўлмаган фақирга нисоб миқдори ёки ундан кўп закот бериш макруҳдир. Закот бераётганда, закот дейиш шарт эмас, ҳадя деса ҳам жоиздир. Закот тижоратда қўлланган молдан ёки шу қийматда олтиндан берилади.
Савол: Закот нисоби 96 гр экан “Фақирларнинг фойдаси учун 80 грамга туширдик” деганлар бўлгани каби “Бирлик баробарлик бўлиши учун саксон грамни асос қилиб олдик” деганлар чиқмоқда. Диннинг билдирган ўлчови аҳамиятлими ёки фақирнинг фойдасими? Бирлик-баробарлик учун дин билдирганларидан бўлак нарсаларни айтиш мумкинми?
Жавоб: Ҳа. Фақирларнинг фойдаси учун деб закот нисобини 96 грамдан 80 грамга туширганлар бор. Бир ақли заиф “Илгари ислом олимларига эргашиб, олтин нисобининг 96 гр эканлигини аниқлагандим. Фақат ҳозир фақирларнинг фойдасини ўйлаб, 80 грамни асос қилиб оляпман” демоқда. Фақирнинг фойдаси динда ўлчовми? Модомики ўлчов бўлса, нима учун 70 гр эмас, 80 гр олинмоқда? Яна 10 гр олиб ташланса, фақирга яна ҳам фойдалироқ бўлмайдими? Олимлар билдирган ўлчовга бўйсунмасдан фақирнинг фойдаи учун деб олтиннинг нисобини ўзгартириб, динда ислоҳот қилишга уринмоқдалар.
Яна биттаси “96 гр нисоб нотўғри эмас, фақат кўпчиликк эргашиб, бирлик ва баробарликни сақлаш учун мен ҳам 80 грамни ўлчов қиламан” демоқда. Кўпчиликка эргашиш бир аввалги қараш бўйича аҳмоқликдир, чунки ҳақни кўпчиликдан излаш каби бир нотўғри иш бўлмайди. “Ҳамма шундай деяпти” билан дин бўлмайди. Ким “Кўпчилик бу динга ишонмагани учун мен ҳам ишонмайман” дейди. Яхшилик, тўғрилик, гўзаллик, ҳақ каби нарсалар ҳамма вақт ҳам кўпчили бўлган ерда бўлавермайди. Масалан, Хитой ва Япониянинг аҳолиси кўп. Динлари эса буддизмдир. Инсонларнинг кўпи буддист бўлгани учун буддизм ҳақ дин деб гапирилмайди. Аллоҳу таоло инсонларнинг кўпига эргашганни йўлдан адаштиришини билдирди. (Аъном, 116)
Демак, кўпчиликнинг қилгани динда ўлчов эмас. Дин нима деса, мўътабар фиқҳ китобларида нима ёзилган бўлса, шуларга ишониш керак.
Савол: Бўлинмаган мерос молимиз бор. Нисобга қўшиладими?
Жавоб: Ҳа, қўшилади.
Савол: Олтин тиш нисобга қўшиладими?
Жавоб: Ҳа, қўшилади.
Савол: Кейинчалик сотишни ният этиб қўйган участка закот нисобига қўшиладими?
Жавоб: Қўшилмайди.