Уч ойнинг фазилатлари

РАЖАБ ОЙИ: Тўрт қийматли ойдан бири. Бир ояти каримада маолан “Аллоҳ кўкларни ва ерни яратган кундан бери ойларнинг сони ўн иккитадир. Улардан тўрттаси ҳаром (ҳурматли) бўлган ойлардир” деб буюрилган. (Тавба, 36)

Расулуллоҳ жанобимиз Ражаб ойига катта эътибор қаратар ва “Ё Рабби, Ражаб ва Шаъбон ойларини бизларга муборак қил ва бизни Рамазонга етиштир” деб дуо қилардилар.

Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

Ҳаром ойлар Ражаб, Зилқада, Зилҳижжа ва Муҳаррамдир.” (Ибн Жарир)

Ҳаром ойларда пайшанба, жума ва шанба кунлари рўза тутганга икки йиллик ибодат савоби ёзилади.” (Табароний)

Ҳаром ойларда бир кун рўза тутиб, бир кун еб-ичиш жуда фазилатлидир.” (Абу Довуд)

Ражаб ойида Аллоҳу таолога кўп истиғфор этинг. Чунки Аллоҳу таоло Ражаб ойининг ҳар бир вақтида Жаҳаннамдан қулларини озод этади. Айниқса, Жаннатда шундай кўшклар борки, уларга фақат Ражаб ойида рўза тутганлар киради.” (Дайламий)

“Жаннатда шундай кўшклар борки, уларга фақат Ражаб ойида рўза тутганлар киради.” (Дайламий)

Аллоҳу таоло Ражаб ойида рўза тутганларни мағфират этади.” (Гуня)

Ражаби шарифнинг бошида бир кун, ўртасида бир кун, охирида бир кун рўза тутганга бутун Ражаб ойи рўза тутгандек савоб берилади.” (Мифтаҳ-ул-жаннат) (Бошида дегани ойнинг илк кунларидир, ўртасида дегани ўртадаги кунларга яқин кунлар. Охирида дегани эса ойнинг сўнгги кунларидир.)

Рамазон ойидан бошқа ойда Аллоҳ розилиги учун бир кун рўза тутган кимса, яхши бир чопағон отнинг юз йилда чопадиган масофаси қадар Жаҳаннамдан узоқлашади.” (Абу Яъла)

Аллоҳу таоло бу ойда ҳасанотни қат-қат қилади. Ражаб ойида бир кун рўза тутган бир йил рўза тутгандек савобга қовушади. 7 кун рўза тутган кимса учун Жаҳаннам эшиклари бекилади. 8 кун рўза тутган учун Жаннатнинг 8 эшиги очилади. 10 кун рўза тутганга Аллоҳу таоло истаганини беради. 15 кун рўза тутган кимсага бир овоз “Ўтган гуноҳларнинг авф бўлди” дейди. Ражаб ойида Аллоҳу таоло Нуҳ алайҳиссаломни кемага чиқарди ва у ҳам Ражаб ойини рўза тутиб ўтказди. Ёнидагиларга ҳам рўза тутишларини амр этди.” (Табароний)

Ражаб ойида тақво билан бир кун рўза тутган кимса учун рўза тутилган кунлар тилга кириб “Ё Рабби, уни мағфират эт” деб дуо қиладилар.” (Абу Муҳаммад)

Ражаб ойининг илк жума кечасига Рагоиб кечаси дейилади. Ҳар жума кечаси қийматлидир. Бу икки қийматли кеча бир орага келганида янада қийматли бўлади. Аллоҳу таоло бу кечада мўминларга эҳсонлар беради. Рагоиб эҳсон, икром деганидир. Бу кечага ҳурмат кўрсатганларни авф этади. Рагоиб кечаси қилинган дуо қабул бўлади, намоз, рўза, садақа каби ибодатларга ҳисобсиз савоблар берилади.

ШАЪБОН ОЙИ: Расулуллоҳ Шаъбон ойига жуда ҳурмат кўрсатар ва “Ё Рабби, Ражаб ва Шаъбон ойларини бизларга муборак қил ва бизни Рамазонга эриштир” деб дуо қилардилар. Оиша онамиз айтадики: “Расулуллоҳнинг ҳеч бир ойда Шаъбон ойидагидан кўп рўза тутганларини кўрмадим. Баъзан бутун Шаъбон ойини рўза тутиб ўтказардилар.”(Бухорий)

Шаъбон ойида нима учун кўп рўза тутиши сўралганида Пайғамбаримиз: “Шаъбон шундай фазилатли ойки, инсонлар бундан ғофил. Бу ойда амаллар оламларнинг Раббига арз қилинади. Мен ҳам амалимнинг рўзадор эканлигимда арз этилишини истайман” деб марҳамат қилдилар. (Насоий)

Ҳадиси шарифларда марҳамат қилинадики:

“Рамазон ойидан кейин энг фазилатли рўза Шаъбон ойида тутилган рўзадир.” (Термизий)

“Шаъбон ойида уч кун рўза тутган кимса учун Аллоҳу таоло Жаннатда бир жой ҳозирлайди.” (Эй ўғил илмиҳоли) 

Соғлиги заиф кимса Шаъбон ойининг 15идан кейин рўза тутмай, фарз бўлган Рамазони шариф рўзасига тайёрланиши яхши бўлади. Соғлиги жойида бўлган кимса эса, Шаъбон ойининг кўпини, ҳатто бутун ойни рўза тутиб ўтказиши мумкин. Барот кечаси Шаъбон ойининг 15-кечаси, яъни 14-Шаъбон тугаган куннинг кечасидир.

Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

“Шу беш кечада қилинган дуо рад қилинмайди: Рағоиб кечаси, Барот кечаси, Жума кечаси, Рамазон ва Қурбон ҳайити кечалари.” (И.Асокир)

“Шаъбоннинг 15-кечасини ибодат билан кундузини рўза билан ўтказинг. У кечада Аллоҳу таоло “Авф истовчилар йўқми, авф этай. Ризқ истовчилар йўқми, ризқ берай. Дарди борлар йўқми, соғлик берай. Ким нима истаган бўлса, истагини берайин” деб марҳамат қилади. Бу ҳол тонггача давом этади.” (Ибн Можа) 

Бу кечани ғанимат билиб, тавба ва истиғфор этиш лозим. Қазо намозларини, Қуръони карим ўқиш керак. Айниқса, илм ўрганиш керак. Энг қийматли илм тўғри ёзилган илмиҳол (фиқҳ) китобларидир. 

РАМАЗОН ОЙИ: Пайғамбар жанобимиз Рамазон ойи ҳақида шундай марҳамат қилганлар: “Рамазон ойи муборак бир ойдир. Аллоҳу таоло сизларга Рамазон рўзасини фарз қилди. Бу ойда раҳмат эшиклари очилади, Жаҳаннам эшиклари бекилади, шайтонлар кишанланади. Бу ойда бир кеча борки, минг ойдан қийматлидир. Бу кечанинг (Қадр кечаси) хайридан маҳрум қолган кимса, ҳар қанақа хайрдан маҳрум қолган бўлади.” (Насоий)

Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

Рамазон ойи бошланганда “Эй хайр аҳли хайр қилишга шошил! Ёмонлик аҳли сен ҳам ёмонлик қилишдан ўзингни тий!” дейилади.” (Насоий)

Рамазони шариф бошланганида Аллоҳу таоло фаришталарга мўминлар учун истиғфор этишни амр қилади.” (Дайламий)

Фарз намоз кейинги фарзгача, жума намози кейинги жумагача, Рамазон эса кейинги Рамазонгача бўлган гуноҳларга каффорат бўлади.” (Табароний)

Кетма-кет уч кун рўза тута оладиган кимса Рамазон рўзасини тутиш керак.” (Абу Нуайм)

Бу ойнинг Рамазон деб аталишининг сабаби – гуноҳларни ёқиб йўқ этгани учундир.” (И.Мансур)

Рамазоннинг боши раҳмат, ўртаси мағфират, охири эса Жаҳаннамдан қутилишдир.” (И.Абуддунё)

Ислом бу – калимаи шаҳодат келтирмоқ, намоз ўқимоқ, закот бермоқ, Рамазон рўзасини тутмоқ ва ҳаж этмоқдир.” (Муслим)

Аллоҳу таолонинг кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ва ҳеч кимнинг хаёлига келмаган неъматлар тўла дастурхонига фақат рўза тутганларгина ўтиради.” (Табароний)

Бу ой ҳақида имом Раббоний ҳазратлари айтганларки: “Муборак Рамазон ойи жуда шарафлидир. Бу ойда қилинган нофила намоз, зикр, садақа ва бошқа бутун нофила ибодатларга берилган савоб бошқа ойларда фарзга бериладиган савоб кабидир. Бу ойда қилинган бир фарз бошқа ойлардаги етмиш фарзга тенг. Бу ойда бир рўзадор ифтор берганнинг гуноҳлари кечирилади. Жаҳаннамдан озод бўлади. Рўзадорнинг савоби қадар ифтор берганга ҳам савоб берилади. Рўзадорнинг савоби камаймайди.

Бу ойда қўл остидагиларнинг ишларини енгиллаштирган, уларнинг ибодат этишларига шароит қилиб берган амирлар ҳам кечирилади. Жаҳаннамдан озод бўлади. Рамазон ойида Расулуллоҳ асирларни озод этар, истаганини берардилар. Бу ойда ибодат ва яхши иш қилганларга бутун йил бу ишларни қилиш насиб этади. Бу ойга ҳурматсизлик кўрсатганнинг, гуноҳ ишлаганнинг бутун йили        гуноҳ ишлаш билан ўтади.

Бу ойни фурсат билиб, қўлдан келганича ибодат қилиш керак. Аллоҳу таоло рози бўладиган ишларни қилиш керак. Бу ойни охиратни қозониш учун ғанимат билиш лозим.

Қуръони карим Рамазон ойида тушди. Қадр кечаси Рамазон ойидадир. Рамазонда саҳарликни вақтининг сўнггида, ифторликни эса вақти кириши билан қилиш суннатдир. Расулуллоҳ бу икки суннатни бажаришга жуда аҳамият берардилар.

Ифторда шошилиш ва саҳарликни кеч қилиш, балки инсоннинг ожизлигини, еб-ичишга муҳтожлигини кўрсатади. Ибодат этиш дегани ҳам аслида шудир.

Хурмо билан оғиз очиш суннат. Ифтордан кейин “Заҳабаз-зама вабталлат-ил урук ва сабат-ал-ажр иншоаллоҳу таоло” дуосини ўқиш, таровиҳ намозини ва Қуръон хатм қилиш аҳамиятли бўлган суннатлардир.

Бу ойда ҳар кеча Жаҳаннамга кириши керак бўлган мингларча мусулмонлар авф этилиб, озод бўлади. Бу ойда Жаннат дарвозалари очилади. Жаҳаннам дарвозалари бекилади. Шайтонлар занжирбанд этилади. Раҳмат эшиклари очилади. Аллоҳу таоло бу муборак ойда Унинг шаънига ярашадиган қуллик қилишни ва Раббимизнинг рози бўлган, ёқтирган йўлда юришни барчамизга насиб этсин! Омин.” (Мактубот, 1-жилд, 45-мактуб)

Рамазон ойида очиқча овқат еган бу ойга ҳурмат кўрсатмаган бўлади. Намоз ўқимаганларнинг ҳам рўза тутиши ва ҳаромлардан сақланиши керак. Буларнинг рўзалари қабул бўлади ва имонлари борлиги билинади.

Рамазонда рўза тутиш ҳақида ҳадиси шарифларда марҳамат қилинадики:

Рамазонда рўза тутиш фарз, таровиҳ намозини ўқиш эса суннатдир. Бу ойда кундузлари рўза тутиб, кечаларини ибодат билан ўтказганнинг гуноҳлари кечирилади.” (Насоий)

Рамазон ойида рўза тутишни фарз билиб ва унинг савобини Аллоҳу таолодан кутган кимсанинг гуноҳлари авф бўлади.” (Бухорий)

Рамазон рўзасини тутиб ўлган кимса Жаннатга киради.” (Дайламий)

Рамазон ойи баракат ойидир. Аллоҳу таоло бу ойда гуноҳларни кечиради, дуоларни қабул этади. Бу ойнинг ҳурматини қилинг! Фақат Жаҳаннамга кетадигангина бу ойда раҳматдан маҳрум қолади.” (Табароний)

Рамазон ойида аҳли оилангизга нафақа беришда сахий бўлинг. Бу ойда қилинган харажатлар Аллоҳ йўлида қилинган харажатлар каби савобдир.” (Ибн Абуддунё)

Рўза тутган мўминнинг индамай туриши тасбиҳ, уйқуси ибодат, дуолари мустажоб ва амалларининг савоби ҳам кўпдир.” (Дайламий)

Хусусан рўза тутганингизда ёмон сўз сўзламанг! Биров сизни безовта қилса унга “Мен рўзадорман” деб айтинг.” (Бухорий)

Рамазони шарифда рўза тутишнинг савоби жуда катта. Узрсиз рўза тутмаслик катта гуноҳдир. Ҳадиси шарифда “Рамазонда бир кун рўза тутмаган бунинг ўрнига бутун йил рўза тутса ҳам Рамазондаги бир куннинг савобига қовушолмайди” деб марҳамат қилинди. (Термизий) (Аммо диний бир узри бўлса, рўза тутмаслик гуноҳ бўлмайди.)