Мазҳабсизнинг китоби

Реформачи мазҳабсиз исломий (!) китобида бундай деган: “Бу китобимда ҳеч қайси мазҳаб ёки машрабга боғланиб қолмадим. Аксинча ижмо ва қиёсга берилмасдан мазҳаб ва машраб тафовутини бартараф қилдим. Далил сифатида фақат Қуръон ва Суннат асосландим.” (Мазҳабсизларнинг аксарияти ўз қарашларини “Исломий китоб” ниқобида мусулмонларга сотишга уринади. Шундай мазҳабсизлар томонидан ёзилган китобларнинг барчасининг муқаддимасида деярли юқоридагидай жумлаларни учратиш мумкин.)  

Жавоб: Тўрт ҳақ мазҳаб китоблари Қуръон ва Суннатга зидми? Зид бўлса, тўрт ҳақ мазҳабдан ҳеч бирига асосланмаган мазҳабсизларга Қуръон ва суннатни ким етказган? Ахир бу икки улуғ манбанинг асри саодатдан бу даврларга етиб келишини ўша мазҳаб олимлари ва уларнинг асарлари таъминламаганми? Агар зид бўлмаса, демак бу мазҳабсизлар ўз шахсий тушунчаларини Қуръон ва Суннат номи остида мусулмонларга сингдиришга уринишяпти. Демак, бундай китобларда муаллифнинг ўз бузуқ мазҳаби ва машраби асос қилиб олинган.

Тўрт ҳақ мазҳабдан бирига асосланмаган китоблар бутунлай нотўғридир. Чунки олимларимиз айтганки: “Бугун тўрт ҳақ мазҳабдан бирига тобе бўлмаган кимса бидъат аҳли бўлади, жаҳаннамга киради.” (Таҳтовий)

“Бу даврда тўрт мазҳабдан бошқасига амал қилиш жоиз эмас.” (Ҳадиқа)

Ижмони тан олмаган одамнинг мазҳаб имоми мужтаҳидларни ва уларнинг китобларини тан олиши албатта мумкин эмас. Бу кимса, аҳли суннат олимларининг Китоб ва Суннатдан чиқарган Ижмога айланган ҳукмлари ёқтирмай, ўз фикрларини дин сифатида тақдим қилмоқда. Ижмога амал қилмаганидек аслида Қуръон ва Суннатга ҳам амал қилмаяпти. Саҳоба ва тобеин даври уламосини назарга илмай ҳозирги замона бузуқларига кўр-кўрона эргашиб юрибди. Динда саҳобалар шогирди Имоми Аъзам ҳазратлари далил-ҳужжат бўла олмайдию, масон Афғоний ёки мазҳабсиз Мақдисий қанақасига далил-ҳужжат бўлсин?

Имоми Раббоний ҳазратлари ҳам бу ҳолатни бир неча асрлар аввал шундай хабар берганлар: “Қиёматда жаҳаннам азобидан қутулиш аҳли суннат олимларининг билдирганларига ишонишга боғлиқ. Расулуллоҳнинг ва Асҳобининг йўлида юрувчилар фақат мана шулардир. Қуръони каримдан ва ҳадиси шарифлардан чиқарилган илмлар, ҳукмлар ичида энг қийматли, энг тўғри бўлганлари фақат мана шу буюк олимлар тушуниб чиқарган илмлардир. Чунки ҳар бир бидъатчи ўзининг шахсий бузуқ тушунчаларини калта ақли билан Китобдан ва Суннатдан чиқарганини даъво қилмоқда. Демак “Китоб ва Суннатдан чиқарилган” деб келтирилган ҳар сўз, ҳар ёзувни тўғри деб билмалик керак. Унақа баланпарвоз ташвиқотларга алданмаслик лозим.” (1/193) 

Мазҳаблар бўлувчилик эмиш 

Реформачи мазҳабсиз айтади: “Ҳанафий, Моликий, Шофеъий, Ханбалий каби сунний мазҳаблар билан Қодирий, Нақший каби сунний тариқатлар тавҳидни бузиб, мусулмонларни фирқаларга ажратган бўлувчи унсурлардир. Лекин Мутазила ва Зайдия оқимлари исломни тўғри ўргатишда муваффақ бўлишган. Довуд Раҳбарда ҳам шундай ижобий томонларни кузатиш мумкин. Шиа эътиқодли Али Шариатийнинг асарларини, айниқса Ҳаж китобини ўқиш керак. Абдуҳ каби диний ислоҳот тарафдори бўлган Меҳмет Окифни ҳам бағримизга босишимиз керак.” 

Жавоб: Бу ерда сохта шайх башарасидаги ниқобини ечибди. Аҳли суннатга бўлган ғаразини яшира олмабди. Аксинча бидъат оқимларининг тарғиботига очиқча енг шимариб киришибди. Яъни ҳақ бўлган мазҳабларни ёмонлаб, бузуқ ва адашган оқимларни тавсия қилаяпти. Бунчалик журъат қиёмат аломати бўлса керак. 

Қурбон сўйиш вожиб эмасми? 

Реформачи мазҳабсиз айтади: “Қурбонлик сўйиш вожиб эмас. Байрамда сафарда бўлганларга қурбонлик сўйиш мажбурияти бўлмаслиги қурбонлик сўйишнинг вожиб эмаслигига очиқ далилдир.”

Жавоб: Бу кимса китобининг бошида “мен фақат Қуръон ва Суннатдан олдим” деб жар солаётган эмасмиди? Қани бунга оят ва ҳадисдан далил? Демак ўз фикрини “дин” деб тақдим қилаётганини яна бир марта исботлаяпти. Ҳанафийда сафарда қурбонлик сўйиш вожиб эмас дейилган бўлса, бундан бошқа вақтларда ҳам вожиб эмас деган хулоса чиқариш мумкинми? Бу “камбағалга закот фарз эмас” деган ҳукмдан “ҳеч кимга закот фарз эмас экан” деб хулоса чиқаришдек бемаъни иш бўлмайдими?  Ёки “сафарийликда рўза тутиш фарз эмас” демак “ҳеч кимга рўза тутиш фарз эмас экан” деб ботил хулоса қиилишга ўхшайди.

Ҳанафий мазҳабидаги олимлар “Қурбон сўйгин” ояти каримаси ва “Ҳол-аҳволи яхши бўла туриб қурбон сўймаган киши, намоз ўқийдиган жойимизга келмасин!” ҳадиси шарифидан “бадавлатларнинг қурбон сўйишлари вожиб эканлиги, сўймасликлари гуноҳ бўлиши”ни билдирганлар.