Ҳадиси шарифларнинг сони

Савол: Баъзи ғаразли кимсалар “Пайғамбар 23 йилда бунчалик ҳадис айтиши мумкин эмас” деб, ҳадиси шарифларнинг аксариятининг уйдирма бўлиши мумкинлигини айтишмоқда. 23 йилда қанча ҳадиси шариф айтилиши мумкин?

Жавоб: 23 йил тахминан 198 минг соатни ташкил қилади. Бундан уйқу учун кунига 8 соатни чиқариб ташлаймиз. 134 минг соат қолади. Ўртача ҳар соатда (60 дақиқада) бир ҳадиси шариф айтган бўлсалар ҳам, якуни 134 минг ҳадиси шариф бўлади. Барча мўтабар китобларда қайд қилинган ҳадиси шарифларнинг такрорланганлари ҳисобга олинмаганда, 134 мингдан кам эканлиги маълум бўлади. Бундан ҳадислар миқдорининг кўп эмаслиги кўринади. “Рўза тут, сиҳатга эриш” каби қисқа ҳадиси шарифларни ҳам қўшадиган бўлсак, бир соатда бир ҳадис айтилганида 134 минг бўлади. 4 ҳадис айтилса 500 мингдан ошиб кетади. Расулуллоҳнинг ҳар бир сўзлари ҳадиси шарифдир. Нима айтган бўлсалар, ҳаммаси ривоят қилинган. 60 дақиқада бир неча ҳадиси шариф айтиш мумкин эмас, дейдиганлар ҳар ҳолда топилмаса керак. Бордию топилса, уларнинг ноинсоф ва ғаразлари борлиги маълум бўлади.

Энг машҳур бўлган ҳадис китоби “Бухорий”да такрорлари билан қўшиб саналганда 7275 дона ҳадиси шариф бор. Баъзи ҳадиси шарифларнинг такрорланиб келишининг сабаби бу ҳадиснинг бошқа ровийлар тарафидан ҳам ривоят қилинганидадир. Иккинчи машҳур ҳадис китоби “Муслим”да ҳам 7275 дона ҳадиси шариф бор. Кўплари бир-бирининг айнан такроридир. Ҳадис китобларида такрорланган ҳадислар кўп бўлгани учун ҳадислар сони кўпдай кўриняпти.

Энг кўп ҳадис ривоят қилган зотлар ва билдирган ҳадислар сони қуйида келтирилган:

Аббос бин Абдулмутталиб: 35;

Абдуллоҳ бин Масъуд: 848;

Абдуллоҳ бин Умар: 2630;

Адий бин Ҳотам Тои: 66;

Оиша волидамиз: 2210;

Али бин Абу Толиб: 586;

Аммор бин Ёсар: 62;

Баро бин Азиб: 305;

Жобир бин Абдуллоҳ: 1540;

Абу Бакр Сиддиқ: 42;

Абу Ҳурайра: 5374;

Абу Қатода: 170;

Абу Мусо ал-Ашъорий: 360;

Абу Саид-и Ҳудрий: 1170;

Абу Зар-и Ғифорий: 281;

Абуддардо: 174;

Анас бин Молик: 2230;

Ҳафса волидамиз: 60;

Ҳузайфа бин Яманий: 100;

Маймуна волидамиз: 46;

Усмон бин Аффон: 146;

Умар бин Хаттоб: 500;

Саъд бин Аби Ваққос: 270;

Саид бин Зайд: 48;

Салмон Форисий: 60;

Убайй бин Каъб: 164;

Умму Салама волидамиз: 378

Жами: 19855.

Булардан бошқа ҳадис ривоят қилганлар бўлса ҳам жуда кам бўлгани учун китобларга тушмаган. Бундан ташқари айни ҳадиси шарифни кўпчилик ривоят қилган, чунки Жаноби Пайғамбаримиз бу ҳадисни кўпчилик олдида гапирганларида барчаси эшитган. Юз киши эшитган бўлса, бир ҳадиси шарифни юз киши ривоят қилишган. Бундан “Ҳадислар ҳаддан ташқари кўп” деганларнинг нияти бузуқлигини осон тушуниб олиш мумкин.