Қуръони каримни ўқиш ва тинглаш

Савол: Қуръонни ўзбекча таржимасидан ўқисак савоб оламизми?

Жавоб: Йўқ, ҳархил одамларнинг таржималарини ўқиб, савоб умид қилиш дуруст эмас. 

Буюк ислом олими Ибни Ҳожар-и Маккий ҳазратлари айтдики: “Қуръони каримни арабчадан бошқа ҳарф билан ёзиш ва Қуръони карим ўрнига таржимасини ўқиш ҳаромдир. Қуръони каримни таржима қилиш бошқа, қилинган таржимани Қуръоннинг ўрнига қўйиш бошқа. Арабчадан бошқа ҳарфлар билан ёзиш ва бундай ёзилганларни ўқиш ҳаром бўлади. Ҳатто Қуръонни арабча ҳарфлар билан ўқилганидек ёзиш ҳам ҳаромдир.” (Фатавоий фиқҳия, 37-бет)

Туркия Диёнат ишлари раёсати тайёрлаган Қуръони карим таржимасининг муқаддимасида Диний идора мутахасисилари шундай дейишни лозим топибди: “Қуръони каримни нафақат туркчага, балки ҳеч бир тилга тўла таржима қилиб бўлмайди. Эски тафсирлар асосида берилган маъноларига "таржима" эмас, "маол" (маънолар таржимаси) дейиш тўғрироқ бўлади. Қуръоннинг фақат маъносини акс эттирган сўзларни Қуръон ҳукмида тутиш, намозда ўқиш жоиз эмас. Қуръони каримга қилинган ҳеч қайси таржима аслининг ўрнини боса олмайди.”  

Савол: Сайтда “Қуръонни арабча ҳарфлар билан қандай ўқилса, худди шундай ёзиб ўзгартириш ҳам ҳаром” дейилган. У ҳолда кирил ҳарфлари билан ўқилганидек ёзиш қанақасига жоиз бўлсин? Сайтда ислом ҳарфлари билан ёзилганидек, кирил ҳарфлари билан ёзилган. Бу жоизми? Саудияликларнинг ҳожиларга тарқатаётган Мусҳафлари аслан арабий имлоси бўйича эмас, ўқилишига, яъни тажвид қоидаси бўйича ёзилган. Булар жоизми?

Жавоб: Қуръонни қандай ўқилса, шу холича ёзиш билан, билмайдиган одамга ўргатиш мақсадида ўқилганидек ёзиш бирдай эмас. Сайтда бундан ташқари нотўғри ўқилмасин деб овозли тури ҳам берилган. 
Саудияликлар тарқатаёган Мусҳафларда оятлар, калималар агар қандай ўқилса шу ҳолича ёзилган бўлса, яъни баъзи ҳарфлар кам ёки ортиқча бўлса жоиз эмас.

Қуръони каримни кирил ҳарфлари билан ёзиш ҳаром. Лекин зарурат бўлганида Мусҳафни эмас, баъзи сура ва оятларни кирил ҳарфлари билан ёзиш жоиз бўлади. Мусҳафни кирил ҳарфлари билан ёзиш учун ҳеч қандай зарурат ё эҳтиёж баҳона бўлолмайди. Лекин ислом ҳарфларини билмайдиган одам намозда ўқийдиган сура ва дуоларни кирил ҳарфлари билан ёзиб, ўрганиши мумкин. Сўнгра биладиган бир кишига ўқиб эшиттиради. Тўғри бўлса, ўқишда давом этади. 

Савол: “Қуръон ўқийдиган кўплаган кишилар борки, Қуръони карим уларга лаънат қилади” ҳадиси шарифини олимлар қандай изоҳлаганлар?

Жавоб: Муҳиддин Арабий ҳазратлари “Мусомарот” номли китобида айтадики: "Ҳазрати Абу Ҳурайра хабар берган ҳадиси шарифда “Бир замон келадики, мусулмонлар бир-бирларидан айрилади, парчаланади. Исломиятни ташлаб, ўз тушунчаларига, қарашларига эргашадилар. Қуръони каримни чолғулар билан қўшиқ каби ўқийдилар. Аллоҳ учун эмас, кайф учун ўқийдилар. Бундай ўқиганларга ва тинглаганларга савоб берилмайди. Аллоҳу таоло уларга лаънат қилади. Азоб беради!” дейилган. Бошқа бир ҳадиси шарифда “Қуръони каримни араб шеваси, уларнинг овози билан ўқинг! Фосиқлар, қўшиқчилардай ўқиманг!” деб буюрилди.

Бошқа бир ҳадиси шарифда “Қуръони карим ўқиганларга ё шафоат қилади, ё душман бўлади” деб марҳамат қилинди. (Муслим)

Демак, Қуръони карим Аллоҳ розилиги учун, динимиз билдирган қоидаларига мослаб ўқиган кишиларга шафоат қилади, қўшиқ айтаётгандек нағма қилиб ўқиганларга душман бўлади, унга лаънат қилади. (Ширъа)