Саждаи саҳв

Аҳли суннат олимларининг кеча кундуз тинмай кўз нури тўкиб ҳозирлаган Саждаи саҳв масаласи ҳақидаги ҳукмлар тайёр луқма ҳолида сизларга тақдим этилмоқда. Намозхон ҳар мусулмоннинг буларни билиши шартдир.

 

Савол: Намозда хатолашган киши нима қилади? Саждаи саҳв дегани нима?

Жавоб: Саждаи саҳв, хатолашиш саждаси демакдир. Намоздаги баъзи хатолар саждаи саҳв билан тамомланади.

Савол: Саждаи саҳв қандай ишланади?

Жавоб: Саждаи саҳв қилиш учун, аттаҳияту ўқилиб, ўнгга салом берилгач, икки сажда қилиниб ўтирилади ва Аттаҳиёту, Солли, Борик, Роббано отина дуолари ўқилиб намоз тамомланади.

Савол: Саломни ҳар икки тарафга берса бўладими?

Жавоб: Ҳа икки тарафга ҳам салом бериб ёки ҳеч салом бермасдан ҳам саждаи саҳв қилиш мумкин.

Савол: Қандай ҳолларда саждаи саҳв қилиш керак бўлади?

Жавоб: Саждаи саҳвни ҳожат қиладиган ҳоллар қуйидагилардир:

1. Фарзнинг тахири [кечиктирилиши]

2. Фарзнинг такрори

3. Вожибнинг тарки

4. Вожибнинг тахири

5. Вожибнинг такрори

6. Вожибнинг табдили [ўзгариши].

Савол: Намозда тартиб фарзми?

Жавоб: Ҳа фарздир. Аввал сажда қилиб кейин руку қилинса намоз саҳиҳ бўлмайди.

Фарзнинг тахири ҳолида:

Савол: Ҳар фарзнинг тахирида саждаи саҳв қилиш керакми?

Жавоб: Ҳар фарзнинг кечиктирлишини саждаи саҳв билан тузатиб бўлмайди. Масалан руку ва икки саждани кечиктириб бўлмайди. Кечиктирилса намоз бузилган бўлади. Қироатни ҳам кечиктиришга бўлмайди. Қироатни [Қуръон ўқишни] унутиб фақат Субҳонака (Сано) ўқигандан кейин руку ёки саждага борган киши, орқага қайтиб қироатни ўтагач, такрор руку ва саждага бориши керак. Акс ҳолда намози саҳиҳ бўлмайди. Чунки намозда тартиб, яъни фарзларни кетма кет бажо келтириш фарздир. Икки саждадан бири унутилиб намоз ичида эсга тушса, ўша заҳоти бир сажда қилинади ва намоз охирида саждаи саҳв билан тугатади.

Охирги ташаҳҳудда (ўтиришда) Аттаҳияту ўқийдиган миқдорча ўтирмаган кишининг намози ҳам саҳиҳ бўлмайди. Икки ракатли намозда иккинчи ракатда туриб кетиб учинчида ўтирса, 4 ракатли намозда тўртда ўтирмай бешда ўтирса, намоз саҳиҳ бўлмайди. Чунки фарз ўз ўрнида ишланмаган бўлади.

Фарзнинг такрори ҳолида,

Савол: Уч марта саждага боган ёки икки марта руку ишлаб қўйган кишининг саҳв саждаси билан намози тамом бўладими?

Жавоб: Ҳа тамом бўлади.

Вожибнинг тарки ҳолида:

Савол: Замми сура, Фотиҳа ёки Қунут дуоларини ўқишни унутган кишининг саждаи саҳв қилиши керакми?

Жавоб: Ҳа, керак. Чунки вожиб тарк этилган бўлади.

Савол: Ўтириши керак бўлган жойда туриб кетган, масалан 4 ракатли фарзларда биринчи ташаҳҳудда ўтирмай туриб кетган киши, саҳв саждасини қиладими?

Жавоб: Ҳа. Чунки вожиб тарк этилган бўлади.

Савол: Туриши керак бўлган жойда, масалан биринчи ракатдан кейин ўтирган кишига саҳв саждаси кераклими?

Жавоб: Ҳа, керак. Чунки вожиб кечиктирилган бўлади.

Савол: Ташаҳҳудда дуо ўқиладиган жойда Қуръондан оят ўқиган, масалан ташаҳҳудда Аттаҳиётунинг ўрнига Фотиҳа ёки бошқа бир сура ўқиб қўйган кишига саждаи саҳв қилиш лозим бўладими?

Жавоб: Ҳа, лозим. Чунки дуонинг ўрнига Қуръон ўқилган бўлаяпти.

Савол: Намозни битирмай туриб, мисол учун Аттаҳиётуни ўқиб бўлмай салом берган киши нима қилади?

Жавоб: Ўша пайтда эсга тушса, дарҳол саждаи саҳв қилади.

Вожибнинг такрори ҳолида:

Савол: Фотиҳани кетма кет икки марта ўқиб қўйган кишига саҳв саждаси лозимми?

Жавоб: Ҳа лозим. Чунки бу ҳолда вожиб бўлган замми сура кечикмоқда ва вожиб амал такрор этилмоқда.

Савол: Фотиҳа ва замми сурадан кейин яна Фотиҳа ўқиб қўйилса, хатони тузатиш учун саждаи саҳв керак бўладими?

Жавоб: Фотиҳа такроран ўқилганда саҳв саждаси керак бўлмайди. Чунки замми сура ҳам қироат маҳалидадир. Қироат асносида қанчалик узун оят, сура ўқилса ҳам саждаи саҳвга сабаб бўлмайди.

Вожибнинг тахири ҳолида:

Савол: Замми сураларни биринчи ва иккинчи ракатларда ўқишни унутиб учинчи ва тўртинчи ракатларда ўқисак, саждаи саҳв қилиш керак бўладими?

Жавоб: Ҳа, керак. Чунки вожиб кечиккан бўлади.

Савол: Аттаҳиётуси ҳам ўқиб тамомланган намоз охирида, унутиб ўрнидан туриб кетиб вожиб бўлган саломни кечиктирган киши, масалан икки ракатли намоздан учинчи ракатга, уч ракатликдан тўртинчи ракатга, тўрт ракатлик намозда бешинчига туриб кетган намозхон саждага бормай туриб хатосини пайқаб қолса, дарҳол ўтириб саждаи саҳв қиладими?

Жавоб: Ҳа. Чунки вожиб бўлган салом кечиктирилган бўлаяпти.

Савол: Хўп, ўтиришни унутгану саждалардан кейин эсига тушган бўлса нима қилади?

Жавоб: Саждага бориб қўйган бўлса, яна бир ракат қўшиб ўқийди ва охирида саждаи саҳв қилади. Охирги ўқиган икки ракати нофила бўлади.

Вожибнинг табдили (ўзгариши) ҳолида:

Савол: Қуръон ўқиладиган жойда дуо ўқиб қўйган, масалан қиёмда Фотиҳанинг ўрнига Аттаҳияту ўқиб қўйган киши саждаи саҳв қиладими?

Жавоб: Ҳа қилади. Чунки вожиб бўлган Фотиҳа тарк этилган бўлаяпти.

Савол: Агар қиёмда Аттаҳиётуни ўқигандан кейин Фотиҳани ҳам ўқиса, саждаи саҳв қилиш керакми?

Жавоб: Йўқ. Фотиҳа кечиктирилган бўлмайди. Қироат маҳали бўлгани учун Аттаҳиётунинг ёки бошқа дуоларнинг ўқилиши саждаи саҳвга сабаб бўлмайди..

Савол: Имом пешин ва асрда ичида ўқиши керак бўлган жойда жаҳрия ўқиса, саждаи саҳв керак бўладими?

Жавоб: Ҳа керак бўлади. Чунки вожибнинг сифати ўзгартирилган бўлаяпти.

Савол: Имом шом, хуфтон ва бомдодда жаҳрия ўқиш ўрнига хуфя ўқиса, саждаи саҳв қилиши керакми?

Жавоб: Ҳа керак. Чунки бу ерда вожиб тарк этиляпти.

Саждаи саҳвни ҳожат қиладиган ҳолатлар:

 Савол: Фотиҳани биринчи ёки иккинчи ракатда кетма кет икки марта ўқиш саждаи саҳвни ҳожат қиладими?

Жавоб: Ҳа.

Савол: Илк Аттаҳиётуни ўқигандан кейин, хатолашиб Аллоҳумма... дегач пайқаб қолиб туриб кетса саждаи саҳв керак бўладими?

Жавоб: Ҳа керак бўлади.

Савол: Таъдили арконни тарк этиш ёхуд Қунут дуоларини унутиш саждаи саҳвни ҳожат этадими?

Жавоб: Ҳа, ҳожат этади.

Савол: Охирги ракатда солли борикни ўқиб ўрнидан турилса, саждаи саҳв керак бўладими?

Жавоб: Ҳа керак бўлади.

Савол: Охирги ракатда, Аттаҳиётудан аввал Фотиҳа ўқилса, саждаи саҳв керак бўладими?

Жавоб: Ҳа керак бўлади.

Савол: Охирги ракатда Аттаҳиётуни ўқигач, туриб яна бир ёки икки ракат ўқилса, саждаи саҳв керак бўладими?

Жавоб: Ҳа керак бўлади.

Савол: Имом жаҳрий ўқиш керак бўлган жойда Фотиҳанинг ярмини ичида ўқиса, саждаи саҳв керак бўладими?

Жавоб: Ҳа керак бўлади.

Савол: Намоз ичидаги бирон ҳаракат ё қироатни бир рукн миқдори ўйлаб туриб қолса, саждаи саҳв қилиш керак бўладими?

Жавоб: Ҳа керак бўлади. [Бошқа намоздагини ёки дунё ишларидан бирини ўйласа, саждаи саҳв қилиши керак эмас. Рукн: Уч марта субҳоналлоҳ дейишга кетадиган вақт миқддорига айтилади.]

Савол: Унутиб икки руку ва уч сажда ишлаб қўйилса, саждаи саҳв қилиш керак бўладими?

Жавоб: Ҳа керак бўлади.

Савол: Замми суранинг сўнгги қисмини рукуда ўқиб битириш, саждаи саҳвга сабаб бўладими?

Жавоб: Ҳа. Саждаи саҳв билан хатони тузатиш керак.

Савол: Илк ўтиришда Аттаҳиётудан кейин озгина бўлса да бирон нарса ўзқилса, саждаи саҳв қилиш керак бўладими?

Жавоб: Ҳа керак бўлади.

Савол: Фотиҳадан кейин, замми сурадан аввал хатолашиб Аттаҳияту ўқилса, саждаи саҳв керак бўладими?

Жавоб: Ҳа керак бўлади. Агар замми сурадан кейин ўқилса, керак бўлмайди.

Савол: Аттаҳиётуни ўқимоқчи бўлиб туриб Фотиҳани ўқиб юбориш саждаи саҳвни ҳожат қиладими?

Жавоб: Ҳа керак бўлади.

Савол: Охирги ўтиришда, Аттаҳиётуни ўқигандан кейин, ўрнидан турган киши, хатосини сезиб дарҳол ўтирганда, такрор Аттаҳиётуни ўқиб саждаи саҳв қиладими?

Жавоб: Аттаҳиётуни ўқимасдан саждаи саҳв қилади. Чунки бироз аввал Аттаҳиётуни ўқиганди.

Савол: Илк ўтиришда, икки тарафга салом берилгач, эсга тушиб намозга давом этилса, намоз бузиладими?

Жавоб: Йўқ намоз бузилмайди, лекин саждаи саҳв қилиш керак бўлади.

Савол: Қанча ракат ўқиганини унутган киши нима қилади?

Жавоб: Гумонининг қувватига қараб ҳаракат қилади. Гумони қувватли бўлмаса, кам ўқидим деб нуқсон ракатларни ўқиб тамомлайди ва охирида саждаи саҳв қилади.

Савол: Икки ракатдан кейин ўтиришни унутиб учинчи ракатга тураётганда эсга тушса ўша заҳоти ўтириши керакми?

Жавоб: Тиззалари ердан кўтарилган бўлса ўтирмайди, намоз охирида саждаи саҳв қилади.

Савол: Ўрнидан турганда ўтирмаслик керак бўлган жойда ўтирса, нима қилади?

Жавоб: Намоз охирида саждаи саҳв қилади.

Савол: Охирги ракатда ўтирмай ўрнидан туриб кетса-ю саждага бормай эсласа нима қилади?

Жавоб: Дарҳол ўтиради ва ўтиришни кечиктиргани учун, саждаи саҳв қилади.

Савол: Тўртинчи ракатда ташаҳҳуд миқдори ўтириб, салом бермасдан бешинчи ракатга туриб кетса, нима қилади?

Жавоб: Бешинчи ракатнинг саждасига бормасдан эсига тушса ўтиради, саждаи саҳв билан намозини тамомлайди.

Савол: Бешинчи ракатнинг саждасини ҳам ишлагандан кейин хатосини тушунган киши нима қилади?

Жавоб: Олтинчи ракатни ҳам тамомлаб, саждаи саҳв қилади. Бу ҳолда Фарз ўталган бўлиб, кейинги икки ракати  нофила бўлади.

Савол: Сажданинг бирини унутган киши, рукуда ёки саждада хотирласа нима қилади?

Жавоб: Рукуда хотирлаган дарҳол рукудан кейин, саждада хотирлаган эса, ўтиргандан кейин ўша саждани бажо келтириб ҳалиги руку ва саждасини иёда қилади, яъни такрор этади. Охирида саждаи саҳв қилади. Ёки бўлмаса охирги ўтириш орасида ёхуд энг охирида нуқсонларини тамомлайди ва яна ўтириб таҳҳиётни ўқиб, саждаи саҳв қилади. Такрор ўтирмаса намози бузилади.

Савол: Тўрт ракатли фарзларнинг илк ташаҳҳудида ўтиришни унутиб туриб кетиш, саждаи саҳвни ҳожат қиладими?

Жавоб: Ҳа.

Савол: Биринчи ракатни ўқиб иккинчи ракатга туриш пайтида адашиб ўтирса, саждаи саҳв керак бўладими?

Жавоб:Ҳа.

Савол: Биринчи ташаҳҳудда Аттаҳиётуни ўқиш керак бўла туриб Фотиҳа ё бошқа бир сура ўқиб юборилса, саждаи саҳв керак бўладими?

Жавоб:Ҳа.

Савол: Аттаҳиётуни битирмасдан салом берилса, ўша пайтда эсга тушса,  дарҳол саждаи саҳв қилиш керакми?

Жавоб:Ҳа.

Савол: Замми сурани ўқиш унутилса, саждаи саҳв қилинадими?

Жавоб:Ҳа.

Савол: Қунут дуоларини ўқимаганини рукуда хотирлаган киши нима қилади?

Жавоб:Орқага қайтмайди. Намоз охирида саждаи саҳв қилади.

Савол: Хатолашиб Фотиҳани илк ракатда орқама орқа икки марта ўқиган кишига саждаи саҳв қилиш керакми?

Жавоб:Ҳа керак. Бироқ, Фотиҳани замми сурадан кейин ўқиса, саждаи саҳв керак бўлмайди.

Савол: Қиёмда унутиб Фотиҳа ўрнига Аттаҳияту ўқилса, саждаи саҳв қилиш керакми?

Жавоб: Ҳа керак. Агар ўша пайтда эслаб қолиб орқасидан Фотиҳани ҳам ўқиса, саждаи саҳв керак бўлмайди. Чунки қиём қироат маҳалидир. Ортиқча нарса ўқиш саждаи саҳвни ҳожат қилмайди.

Савол: Биринчи ўтиришда Аттаҳиётуни ўқигач, хатолашиб Аллоҳумма солли дегандан кейин ўрнидан турган киши, саждаи саҳв қиладими?

Жавоб: Ҳа.

Савол: Охирги ракатда солли борикни ўқиб бўлгач, адашиб қиёмга турган киши саждаи саҳв қиладими?

Жавоб: Вожиб бўлган саломни кечиктиргани учун саждаи саҳв қилиш керак.

Савол: Охирги ракатда, Аттаҳиётудан аввал Фотиҳа ўқилса, саждаи саҳв қилиш керакми?

Жавоб: Вожиб бўлган Аттаҳияту кечиккани учун саждаи саҳв қилинади.

Савол: Охирги ракатда Аттаҳиётуни ўқигач, қиёмга туриб яна бир ракат ўқиган кишининг намози саҳиҳми?

Жавоб: Охирги ракатда ўтиргани учун саждаи саҳв билан намози саҳиҳдир. Лекин яна бир ракат ўқилиб кейин салом берса эди, охирги ортиқча ўқиган икки ракати нофила бўларди.

Савол: Витр намозида Қунут дуосини ўқишни унутган киши нима қилади?

Жавоб: Намоз битмасдан хотирлаган бўлса, намоз охирида саждаи саҳв қилади. Саждаи саҳв қилишни ҳам унутса ҳеч нарса қилиш керак эмас. Яъни бошқатдан ўқиш шарт эмас. Чунки унутиш узрдир.

Савол: Суннат намозида, замми сура ўрнига Қунут дуоси ўқилса саждаи саҳв керак бўладими?

Жавоб: Вожиб бўлган замми сурани тарк этгани учун саждаи саҳв керак.

Савол: Ўқиётган намозига тааллуқли бирон нарсани бир рукн миқдори ўйлаб қолган киши, саждаи саҳв қиладими?

Жавоб: Ҳа саждаи саҳв қилади. Лекин бошқа намоз ҳақида ўйланса саждаи саҳв керак бўлмайди.

Савол: Тўрт ракатлик намознинг биринчи ракатида замми сурани унутиб иккинчи ракатда хотирласа нима қилади?

Жавоб: Хотирласа учинчида, кейин эсласа тўртинчи ракатда ўқийди. Фарз намозларнинг 3чи ва 4чи ракатларида ҳам замми сура ўқишнинг намозга ҳеч зарари йўқ. Намознинг охирида саждаи саҳв қилади.

Савол: Байрам намозида имом илк ракатда завоид такбирларини айтмади. Намознинг охирида саждаи саҳв қилди, намоз саҳиҳ бўлдими?

Жавоб: Вожиблар унутилганда, саждаи саҳв билан намозни қутқаришга бўлади.

Савол: Икки ёки тўрт ракатли фарзнинг охирги ракатида янглишиб ўтирмай кейинги ракатга туриб кетган киши, нима қилади?

Жавоб: Саждага бормай туриб хотирласа, шу заҳоти ўтиради, охирида саждаи саҳв қилади. Саждага бориб қўйгандан кейин хотирласа, яна бир ракат қўшиб ўқийди. Намози нофилага айланади. Фарзни бошқатдан ўқиши керак бўлади.

Савол: Намозда илк ташаҳҳудда ўтирмай тураётганда хотирлаган киши нима қилади?

Жавоб: Агар икки тизза ердан кўтарилган бўлса, ўтирилмайди, яъни ўтириб таҳҳиёт ўқилмайди ва намознинг охирида саждаи саҳв қилинади.

Савол: Тўрт ракатли намознинг иккинчи ракатида намоз битти деб ўйлаб икки тарафга салом берган ва дарҳол хатосини тушунган киши, туриб намозини давом эттира оладими?

Жавоб: Ҳа намозини давом эттира олади ва охирида саждаи саҳв қилади.

Савол: Охирги ўтиришда, Аттаҳиётуни ўқигандан кейин унутиб қиёмга турган киши, хотирлаб шу ондаёқ ўтирса, такрор Аттаҳиётуни ўқийдими?

Жавоб: Ўқимайди. Саждаи саҳв билан намозни тамомлайди.

Савол: Охирги ракатда Аттаҳиётуни ўқигандан кейин, қиёмга туриб яна бир ракат ўиган киши нима қилади?

Жавоб: Намозини олти ракатга тамомлайди. Охирида саждаи саҳв қилади.

Савол: Тўрт ракатли намознинг илк ташаҳҳуди унутилса нима қилинади?

Жавоб:Саждаи саҳв қилинади.

Савол: Намозда Фотиҳадан кейин замми сура ўқиш эсдан чиқса, саждаи саҳв қилиш керак бўладими?

Жавоб:Биринчи ва иккинчи ракатларда ўқилмаса, саждаи саҳв қилиш керак бўлади.

Савол: Витр намозида Қунут дуоларини ўқимаганини ташаҳҳудда эслаган киши нима қилади?

Жавоб:Саждаи саҳв қилади.

Савол: Баъзан нима (қандай сура ёки дуо) ўқиганимизни, қанча ракат ўқиганимизни эсдан чиқариб қўямиз. Бу ҳолларда нима қилиш керакr?

Жавоб: Ибодатларда гумон ўтади. Яъни гумони қайси томонга мойилроқ бўлса, шунга қараб ҳаракат қилинади. Икки тарафга ҳам майл қилмаса, икки тараф ҳам 50% бўлса, бунга шубҳа дейилади. Масалан: уч ракат ўқидимми ё тўрт ракатми деб шубҳа қилинса, икки тарафга ҳам гумони оғмаса, яъни уч ракат ўқидим-ов, ёхуд тўрт ракат ўқидим шекилли дегандай бир ўй келмаса, уч ракат ўқилди деб қабул қилиниб яна бир ракат қўшиб ўқилади ва учинчи ракатда ўтирилади. Чунки учинчи ракатнинг аслида тўртинчи ракат бўлиш эҳтимоли ҳам бор. Энг охирида эса, саждаи саҳв қилинади.

Савол: Намознинг биринчи ракатида ўтириб ҳеч нарса ўқимасдан қиёмга туриш, саждаи саҳвга сабаб бўладими?

Жавоб:Ҳа.

Савол: Қанча ракат ўқиганини билолмай, намозда ўйланиши, кейинги фарзнинг ёки вожибнинг, бир рукн миқдори вақтга кечикишига сабаб бўлса, бу орада индамай турмай оят ёки дуо ўқилган бўлса, саждаи саҳв қилиш керакми?

Жавоб: Ҳа керак.

Савол: Охирги ракатда ўтирмай қиёмга турган киши, ўша ракатнинг саждасини бажо келтиргандан кейин хотирласа нима қилади?

Жавоб: Фарз намози, нофилага айланади. Яна бир ракат ўқиб олтига тамомлайди. Фарзни бошқатдан ўқийди.

Саждаи саҳвни ҳожат қилмайдиган ҳолатлар:

 Савол: Замми сурадан аввал ёки кейин Фотиҳа ўқиган кишига саждаи саҳв қилиш керакми?

Жавоб: Йўқ керак эмас.

Савол: Иккинчи ракатда Фотиҳадан аввал, Аттаҳияту ёхуд бошқа дуоларни ўқиш саждаи саҳвни ҳожат қиладими?

Жавоб: Йўқ, ҳожат қилмайди.

Савол: Фарзнинг охирги икки ракатида замми сура ўқилса, саждаи саҳв қилиш керак бўладими?

Жавоб: Йўқ, керак бўлмайди.

Савол: Фарзнинг охирги икки ракатида, Фотиҳадан кейин бисмилоҳни айтиш ёхуд ҳар қандай бир дуо ўқиш саждаи саҳвни керак қиладими?

Жавоб: Йўқ, керак қилмайди.

Савол: Охирги ракатда, Аттаҳиётудан кейин бир неча дуо ўқиш саждаи саҳвни ҳожат этадими?

Жавоб: Йўқ, этмайди.

Савол: Унутиб солли борикларни икки марта ўқиш саждаи саҳвни керак қиладими?

Жавоб: Йўқ.

Савол: Аттаҳияту ёки Субҳонакадан аввал унутиб бисмиллоҳ айтилса, саждаи саҳв қилиш лозимми?

Жавоб: Йўқ.

Савол: 3чи ва 4чи ракатларда Фотиҳадан аввал ҳар қандай бир дуо ўқилса, саждаи саҳв қилиш керак бўладими?

Жавоб: Йўқ.

Савол: Намозда унутиб астағфируллоҳ, алҳамдулиллоҳ ёки Аллоҳуммағфирли дейилса, саждаи саҳв қилиш керакми?

Жавоб: Йўқ, керак эмас.

Савол: Субҳонакадан кейин аввал Аттаҳиётуни, ундан кейин Фотиҳани ўқиса, саждаи саҳв ҳожат бўладими?

Жавоб: Йўқ.

Савол: Биринчи ракатда ўқиган замми сурани, унутиб иккинчи ракатда ҳам ўқиш саждаи саҳвни ҳожат қиладими?

Жавоб: Йўқ, ҳожат қилмайди. Унутгани учун макруҳ ҳам бўлмайди.

Савол: Кейинги замми сурани ўқимоқчи бўлиб туриб аввалгисини ўқиса, масалан, биринчи ракатда Кавсар сурасини ўқиб, иккинчи ракатда Ихлос сурасини ўқимоқчи бўлиб туриб адашиб Фил сурасини ўқиб қўйса, саждаи саҳв қилиш керак бўладими?

Жавоб: Йўқ, керак бўлмайди. Унутгани учун макруҳ ҳам бўлмайди.

Савол: Замми сурани ўқиётганда орада бир ёки бир неча оят ташлаб кетилса, саждаи саҳв керак бўладими?

Жавоб: Йўқ.

Савол: Охирги ташаҳҳудда Аттаҳиётудан кейин Фотиҳа ёки бошқа бир дуо ўқиш саждаи саҳвни ҳожат этадими?

Жавоб: Йўқ, этмайди. Чунки у маҳал дуо ўқиш маҳалидир.

Савол: Сафарда тўрт ракатли намозларни унунтиб тўлиқ ўқиса, охирида саждаи саҳв қилиш керакми?

Жавоб: Йўқ, керак эмас.

Савол: Сурани ярмигача ўқигач, адашиб бошидан бошлаш, саждаи саҳв қилишни ҳожат этадими?

Жавоб: Йўқ, этмайди.

Савол: Аттаҳиётуни ёки Субҳонакани ярмигача ўқигандан кейин, адашиб бошидан бошланса, саждаи саҳв керак бўладими?

Жавоб: Йўқ.

Савол: Замми сура ўқимагани рукуда эсига тушса, нима қилинади?

Жавоб:Орқага қайтиб, яъни қиёмга туриб замми сурасини ўқийди. Бу ҳолатда саждаи саҳв қилиш керак эмас. Саждада эсга тушса, орқага қайтмайди ва охирида саждаи саҳв қилади.

Савол: Намоз охири қуёш чиқишига ва ботишига жуда яқин қолганида саждаи саҳв қилинадими?

Жавоб: Йўқ.

Савол: Намозда бошқа бир намозни ўқиган ўқимаганини ёхуд дунё ишларини ўйлаб қолиб бир фарзнинг кечикишига йўл қўйилса, саждаи саҳв қилиш керакми?

Жавоб: Йўқ керак эмас.

Савол: Солли, Борик дуолари икки марта ўқилса, саждаи саҳв қилиш керакми?

Жавоб: Керак эмас.

Савол: Таҳиётдан аввал адашиб бисмиллоҳ айтилса, саждаи саҳв керакми?

Жавоб: Йўқ, керак эмас.

Савол: Намоз ичида саждаи саҳв қилиш керак бўлдимикан йўқмикан деб ўйланса, саждаи саҳв қилиш лозимми?

Жавоб:Йўқ, лозим эмас.

Савол: Ҳеч бир сабабсиз, эҳтиётан саждаи саҳв қилишга бўладими? (масалан, қироатда бир хатога йўл қўйдим ёки таъдили арконни тўлиқ бажо келтиролмадим дегандай шубҳаларни бартараф қилиш учун...)

Жавоб: Эҳтиётан саждаи саҳв қилинмайди. Бу васвасадир. Шубҳа билан саждаи саҳв бўлмайди. Қироатдаги хато учун ҳам саҳв саждаси керак эмас. Қироатда бир калимани (сўзни) хато ўқиганда ёхуд бир ҳарф чиқмай қолганда такрор тузатиб ўқилса ҳам, саждаи саҳв қилиш керак бўлмайди.

Савол: Намозда унутиб иккинчи ракатда, аввалги ракатда ўқиган замми суранинг олдидаги сурани ўқиш ёки орада фақат бир сура ташлаб ўқиш макруҳ бўладими ва охирида саждаи саҳв қилиш керакми?

Жавоб: Саждаи саҳв қилиш керак эмас, унутиб бир аввалги сурани ва бир сура ташлаб кейингисини ўқиш макруҳ бўлмайди. Булар унутмасдан ишланса ҳам саждаи саҳв қилинмайди.

Савол: Жамоатга кеч келган киши, имом саждаи саҳв қилдираётганда етишиб иқтидо қилса бўладими?

Жавоб: Ҳа жоиздир.

Савол: Саждаи саҳв қилаётганда, яна бир хато содир бўлса, такрор саждаи саҳв қилиш керак бўладими?

Жавоб: Йўқ. Ҳар намозда фақат бир марта саждаи саҳв қилинади. Бир намозда бир неча бор хатолашган киши ҳам атиги бир марта  саждаи саҳв қилади.

Савол: Саҳв саждаси қилаётганда ёлғиз аттаҳиётуни ўқисак етарли бўладими?

Жавоб: Ёлғиз аттаҳиётуни ўқисак етарли бўлади. Лекин Солли борикни ҳам қўшиб ўқиш авлодир дейилган.

Савол: Намозда саждаи саҳв қилаётганда икки сажда ўрнига бир сажда қилсак бирон зиёни бўладими?

Жавоб: Саждаи саҳвда саждани бир марта эмас, икки марта ишлаш шартдир.

Савол: Саждаи саҳвда Аттаҳиётуни ўқиш вожибми?

Жавоб: Ҳа.

Савол: Саждаи саҳв унутилганда, намозни такрор ўқиш керакми?

Жавоб: Йўқ керак эмас. Унутиш узрдир.