Сенда кибр бор

Абдулваҳҳоб Шароний ҳазратларининг устози Шайх Закария Ансорий ҳазратларидир. Бу зотнинг ҳам буюк устози бор эди. Бир куни устози билан ўтирганида Хизр алайҳиссалом келди. Суҳбат сўнггида Хизр алайҳиссалом бу зотнинг устозига “Сенинг бу талабангнинг катта бир айби бор. Унинг бундан ортиқ камолотга эришиши мумкин эмас. Бундан тавба этмагунча қутулолмайди” дейди ва кўздан ғойиб бўлади. Шайх Закария Ансорий ҳазратлари “Устоз, Хизр алайҳиссаломни чақиринг, мен бу айбим нима эканлигини билиб олай” деб ёлворди. Аммо устози “Хизр алайҳиссалом чақирган билан келмайди. Ўзи қачон истаса, шунда келади” деб жавоб беради. Бу зот кунларча тавба этади, қандай камчилиги бўлиши мумкинлиги ҳақида ўйлайди, аммо тополмайди. Бир куни яна устози билан бирга ўтирганида Хизр алайҳиссалом келади. Шу заҳоти бу айб ҳақида сўрайдилар. Хизр алайҳиссалом “Сенда кибр бор. Ёзган ёзувларинг тагига “Шайх Закария Ансорий” деб имзо қўясан. Шайхлик қаерда-ю, сен қаердасан” деб жавоб беради. Шайх Закария Ансорий ҳазратлари дарров тавба этиб, бундан кейинги ёзган ёзувларининг тагига “Инсонларнинг энг тубани Закария” ва шу каби сифатлар билан исмини ёза бошлади. Аммо ўзи ҳақиқатан Шайх эди.

Шайх Закария Ансорий замонида истиқомат қиладиган ернинг султони бир қарор қабул қилади. Аммо бу қарорнинг динга мос бўлмаган ва халққа зарар берадиган томонлари бор эди. Шайх Закария Ансорий буни эшитгач, зудлик билан отига миниб, Султоннинг ҳузурига йўлга чиқади. Султоннинг одамлари буни эшитиб Султонга “Султоним, Шайх ҳазратлари келмоқда” дейдилар. Султон “Э воҳ, қалъанининг дарвозаларини бекитинглар, занжирланглар” деб буюради. Дарвозаларни беркитиб, занжирлайдилар. Ҳазрат дарвозага келгач, қўлидаги дафтарни занжирларга теккизади. Занжирлар узилиб, дарвозалар очилади. Ҳазрат тўғри Султоннинг олдига боради. Султон “Устоз нима гуноҳ ишладик? Айбимиз нима?” деб сўрайди. Шайх Закария Ансорий ҳазратлари Султонга “Фалон амрим нотўғри. Тўғриси мана бу деб ёз” дейди ва кераклисини ёздиради. Сўнгра чиқиб кетади ва кетаётганида “Мана энди дарвозаларни бекитиб ол” дейди.