Уни фаришталар чўмилтирди

Ухуд жангида уйланганига бир кун бўлганига қарамай Пайғамбар жанобимизнинг амрига бўйсунган ҳазрати Ханзала ҳам иштирок этганди. Жанг тугагач, мусулмонлар Мадинага қайта бошладилар. Жангда иштирок этганларнинг яқинлари бизникилар қайтиб келармикан деб ҳаяжон билан йўлга чиқиб кутмоқда эдилар. Уларнинг орасида уйланганига бир кун бўлган ва Пайғамбар жанобимизнинг амрига бўйсуниб, ярим кечаси жангга чиқиб кетиб, шаҳид бўлган ҳазрати Ханзаланинг келинчаги ҳам бор эди. Барча ҳаяжон билан жангдан қайтганлардан ўзининг яқинларини сўраб-суриштирардилар. Аммо ҳеч ким буларга жавоб бермас. Саволларга фақат севгили Пайғамбар алайҳиссалом жавоб берарди.

Энг охирида савол бериш навбати Ханзаланинг келинчагига келди. Расулуллоҳ жанобимизга яқинлашиб сўради: “Эй Аллоҳнинг Расули, Ханзала қаерда?”

Севгили Пайғамбаримиз “Ханзала шаҳид бўлди” деб жавоб берди.

Шунда Ханзаланинг келинчаги ерга қараб, паст овозда: “Ё Расулуллоҳ, ҳозир гапирадиган нарсам оила сиридир. Сизларга маълумки, Ханзала билан ҳаётимизнинг илк кечаси эди. Ханзала сизнинг муборак амрингизга бўйсуниб, ғусл таҳоратини олмасдан жангга қатнашди. Шу сабабдан амр этинг, эримни топиб, уни ювсинлар” деди.

Пайғамбар жанобимиз айтдики:

Сен Ханзала учун ҳечам хавотирланма. Мен Ханзалани фаришталар чўмилтираётганини кўрдим.

Шунинг учун унга “Ғасилул малоика”, яъни “Фаришталар ғусл олдирган Ханзала” дейилади.