Узрини рад этиш

Мусулмоннинг узрини рад этиш макруҳдир. Ҳадиси шарифда: “Мусулмон биродарининг узрини қабул қилмаслик гуноҳ бўлади”- деб марҳамат қилинган. Узрни қабул қилиш ва айбларни кечириш Аллоҳу таолонинг сифатларидандир. Ундай бўлмаган кимсага Аллоҳу таоло ғазаб ва азоб қилади. Узр сўраш уч хил бўлади: “Нега қилдим? Ёки шунинг учун қилдим. Кошки қилмасайдим”- дейиш ёки “қилдим, бошқа қилмайман”- дейиш. Ёхуд “қилмадим”- деб инкор қилишдир. “Қилдим, бошқа қилмайман”- дейиш тавба ҳисобланади. Мўмин афв этиш учун узр сўралишини кутади. Мунофиқ айбларнинг ошкор бўлишини хоҳлайди. Ҳадиси шарифларда: “Иффатли бўлинглар. Жирканч ишлар қилманглар. Хотинларингни ҳам афиф [иффатли] қилинглар” ва “Иффатли бўлсанглар, хотинларинг ҳам ор-номусли, иффатли бўлади. Она ва оталарингга эҳсон қилсанглар, болаларинг ҳам сенларга эҳсон қилур. Дин биродарининг узрини қабул қилмаган одам кавсар ҳовузидан ичмайди”- деб марҳамат қилинган. Ушбу ҳадиси шариф, дин биродарининг ёмонлик қилганини ва узрининг ёлғонлигини билмаган одамларга тегишли. Чунки унинг узрини рад этиш мусулмонга суи-зан [ёмон гумон] қилиш бўлади. Ёлғон гапираётганини билиб туриб узрини қабул қилиш афв бўлади. Афв этиш вожиб эмас, мустаҳабдир.