Иншаллоҳ дейишнинг аҳамияти

Савол: Иншаллоҳ нима дегани, унинг фойдаси нима?

Жавоб: Иншаллоҳ “Аллоҳу таоло хоҳласа бўлади” дегани, бутун ишларини Аллоҳу таолонинг хоҳишига ҳавола этишдир.

Аллоҳу таолонинг ҳузурида итоат этганлардан бўлиш учун ҳар ишда иншаллоҳ дейиш керак. Ҳадиси шарифда “Инсонлар учун иншаллоҳ дейишдан фазилатлироқ итоат этишлик йўқ” деб марҳамат қилинди.

“Шунақа қиламан”, “Эртага шу ерга бораман” деганда иншаллоҳ дейиш лозим. Бир кимса билан бир нарсага келишганда иншаллоҳ деса, сўнгра бу ишни бажаролмаса, ёлғончи бўлмайди. (Мифтаҳ-ул жанна)

Қатъий бўлган ишларда ҳам иншаллоҳ дейилади. Масжиди ҳарамга кирилишини Аллоҳу таоло билдиргани ҳолда иншаллоҳ дейишни ўргатиш учун “Масжиди ҳарамга иншаллоҳ кирасиз” деб буюрди. (Фатҳ, 27)

Исмоил алайҳиссалом “Отажон, сизга нима амр этилган бўлса, амрни бажаринг, иншаллоҳ мени сабр этувчилардан топасиз” дегани ҳам Қуръони каримда билдирилган. (Саффаот, 102)

Пайғамбар жанобимиз ҳам қабристонга борганларида ўлим муҳаққақ бўлгани ҳолда илоҳий тарбия сифатида “Иншаллоҳ биз ҳам сизларга қовушамиз” деб марҳамат қилардилар. (Муслим)

Пайғамбар жанобимиз дуоси қабул бўлишини ояти каримадан қатъий билгани ҳолда шундай марҳамат қилдилар: “Ҳар Пайғамбарнинг дуоси қабул бўлади. Ҳар Пайғамбар уммати учун дунёда дуо этди. Мен эса қиёматда умматимга шафоат изни берилиши учун дуо этаман. Дуом иншаллоҳ қабул бўлади. Мушрик бўлмаганларнинг барчасига шафоат этаман.” (Муслим)

Қуръони каримда маолан “Биз Сулаймонни имтиҳон этдик. Тахтининг устига бир жасад ташладик. Ундан кейин у яна (Раббига) қайтди” деб буюрилди. (Сод, 34)

Фахриддин Розий ҳазратлари айтадики:

Сулаймон алайҳиссалом бу кеча аёлларининг бари ҳомиладор бўлишини, улардан ўғил фарзандлар туғилишини ва улар Аллоҳ йўлида жанг қилишларини айтади. Фақат иншаллоҳ дейишни унутди. Ногирон бир фарзанд туғилди. Уни олиб келиб, отасига бердилар. Ҳадиси шарифда “Қасам ичаманки, Сулаймон алайҳиссалом иншаллоҳ деганида эди, айтганидек бўларди” деб марҳамат қилинди. (Бухорий)

Расулуллоҳ жанобимиздан Руҳ, Асҳоби Қаҳф ва Зулқарнайн ҳақида сўраганларида “Эртага келинглар, айтаман” деб жавоб бериб, иншаллоҳ дейишни унутган эди. Бу сабаб билан бир неча кун Расулуллоҳга ваҳий келмади. Сўнгра шу маолдаги ояти карима нозил бўлди: “Иншаллоҳ демасдан ҳеч нарсани эртага қиламан дема.” (Қаҳф, 23-24)

Пайғамбарлар гуноҳ ишламайди, бу каби ҳаракатларига залла дейилади.

Савол: Иншаллоҳ дейилганда “Бу иш иншаллоҳ билан, мошаллоҳ билан бўлмайди” дейиш куфрми?

Жавоб: Иншаллоҳ “Аллоҳ изн берса” деганидир. Аллоҳ изн берса ҳам бўлмайди дейиш, Аллоҳу таолонинг қудратига ишонмаслик бўлади. Мошаллоҳ маъноси – ёқтирган, чиройли ва гўзал нарсаларни кўрганда “Бу Аллоҳу таолонинг тилаган ва эҳсон этган нарсаси. Аллоҳ паноҳига олсин, Аллоҳ назардан сақласин” деганидир. Бу калималарга мазахлаш мақсадида бундай гапириш куфр бўлади.