Жума куни

Савол: Жума кунининг қандай хосияти бор? Нима учун қийматли?

Жавоб:

1. Ҳадиси шарифда “Аллоҳ олдида кунларнинг энг яхшиси жума кунидир. Бу кун Қурбон ва Рамазон байрам кунларидан ҳам фазилатлидир. Жума кунида шу беш хусусият бор: 1. Ҳазрати Одам шу куни яратилди. 2. Шу куни Ер юзига туширилди. 3. Жума куни вафот этди. 4. Бу кунда шундай бир вақт борки, гуноҳ ишламаслик ва қариндошлар билан алоқани узмаслик шарти билан Аллоҳу таолодан бир нарса истаган кимсага Аллоҳу таоло уни мутлақо беради. 5. Қиёмат шу куни бошланади. Қиёмат бошланишида саҳна бўлгани учун жума кунининг ҳайбатидан қўрқмайдиган Аллоҳга яқин ҳеч бир фаришта, ҳеч бир кўк, ҳеч бир ер, ҳеч бир шамол, ҳеч бир тоғ, ҳеч бир тош йўқ” деб марҳамат қилинди. (Бухорий, И.Аҳмад)

Жума мўминларнинг байрамидир. Бу куни қилинган ибодатларга энг ози икки баробар савоб берилади. Бу кунда ишланган гуноҳлар ҳам икки баробар қилиб ёзилади. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилинадики:

Савоблар ичида жума куни ва кечасида қилинганлардан қийматлиси, гуноҳлар ичида жума куни ва кечасида ишланганидан ёмони йўқ.” (Рамуз)

Жума кунини гуноҳ ишламай ўтказса, бошқа кунлар ҳам саломатлик билан ўтади.” (И.Ғазолий)

Жума куни қушлар, ваҳший ҳайвонлар бир-бирига “Салом, бугун Жумадир” дейдилар.” (Дайламий)

Жума кейинги жумага қадар ва кўпи билан уч кун ичида ишланган гуноҳларга каффорат бўлади. чунки бу кунда яхши амал ишлаганга ўн баробар савоб берилади.” (Табароний)

Тўрт кечанинг кундузи ҳам кечаси каби фазилатлидир. Аллоҳу таоло бу кунларда дуо этган кишининг дуосини рад этмайди, уларни мағфират этади ва улар бу куни мўл эҳсонга эга бўладилар. Булар қадр кечаси, арафа кечаси, барот кечаси, жума кечаси ва кунларидир.” (Дайламий)

Жума куни ғусл этган кишининг гуноҳлари авф бўлади.” (Табароний)

Жума куни бомдод намозидан аввал “Астағфируллоҳалазийм аллази ла илоҳа илло ҳувал хаййул қаййума ва атубу илайҳ” дуосини ўқиган кимсанинг гуноҳлари денгиз кўпиги қадар бўлса ҳам бутун гуноҳлари кечирилади.” (Ибн Сунний)

(Бундай буюк мукофотлари бирилиши учун у кишининг тўғри эътиқодли бўлиши, қул ҳақини, қазога қолган фарзларини ўташи ва ҳаромлардан воз кечиши шартдир.)

Жума куни ёки кечаси вафот этган мўмин шаҳид бўлади, қабр азобидан қутулади.” (Абу Нуайм)

Ота-онасининг қабрларини жума куни зиёрат этган мўминнинг гуноҳлари кечирилади, уларнинг ҳақларини ўтаган бўлади.” (Термизий)

Жума куни саксон саловот айтган кимсанинг саксон йиллик гуноҳлари кечирилади.” (Даре Кутни)

Жума кечаси Ёсин сурасини ўқиган кимсанинг гуноҳлари кечирилади.” (Исфаҳоний)

Жума куни ёки кечаси Духан сурасини ўқиган кимсага Жаннатда бир кўшк берилади.” (Табароний)

2. Жума намози фарз бўлган ҳар бир мусулмоннинг савдо-сотиқларини ташлаб, намозга бориши фарздир. Узрсиз жумага бормаслик ҳаромдир. Азон чақирилаётганда ҳам савдо қилиш макруҳдир. Ҳолбуки савдонинг ўзи ҳалолдир. Яъни олинган мол макруҳ эмас, ҳалол. Фақат азон ўқилаётганда савдо қилиш макруҳ. (Дурар)

Ҳадиси шарифларда марҳамат қилинадики:

Аллоҳу таоло бугундан бошлаб, қиёматга қадар жума намозини сизларга фарз қилди. Одил ёки золим бир имом (бошлиқ) замонида менсинмай ёки инкор этиб, жума намозини тарк этган кимсанинг ҳеч қачон бири икки бўлмасин. Бундай кимса тавба этмаса, унинг намози, закоти, ҳажи, рўзаси ва ҳеч бир ибодати қабул бўлмайди.” (Ибн Можа)

Аллоҳга ва охиратга ишонган киши жума намозига борсин.” (Табароний)

Жума намозини ўқимаган кимсанинг қалби муҳрланади (яхшилик қилолмайдиган бўлади), ғофил бўлади.” (Муслим)

Жума намозига бораётганда оёқлари чанг бўлган кимсага Жаҳаннам оташи ҳаром бўлади.” (Термизий)

Жума намозидан кейин етти марта Ихлос ва муаввизатайн (яъни икки Қул аузу) ўқиган кимсани Аллоҳу таоло бир ҳафта фазодан, балодан, ёмон ишлардан сақлайди.” (Ибн Сунний)

Катта гуноҳ ишланмаган муддат ичида беш вақт билан жума намози кейинги жумага қадар ишланган гуноҳларга каффоратдир.” (Муслим)

Сафарий бўлган кимсага жума намози фарз эмас, агар ўқиса фарз савобини олади. (Ҳиндия)

Жума намози ўқилмайдиган кичкина қишлоқларда ва кофир мамлакатларида жамоат билан пешин намози қилинади ва иқомат ўқилади. Жума намози ўқиш саҳиҳ бўлган жойларда пешин намозини жамоат билан ўқиш ва иқомат айтиш макруҳ бўлади. (Радд-ул мухтор, Фатавоий Абдуррахим)

Маҳкумларга жума намози фарз эмас. Пешин намозини жамоат билан ўқишлари мумкин.

Жума намози фақат эркакларга фарз. Ҳадиси шарифларда “Жума намозини ўқиш қул, аёл, ёш бола, хастадан ташқари ҳар бир мусулмонга фарздир” (Ҳаким) ва “Жумага келмаган эркакларнинг уйларини бузиб ташласамми деб ўйладим” (Бухорий) деб марҳамат қилинди.

Аёлларнинг жума куни пешин намозини уйда ўқиши учун жамоатнинг масжиддан чиқишини кутишлари шарт эмас. (Ҳидоя)

3. Жума куни рўза тутиш мустаҳабдир. Ҳадиси шарифда “Жума куни рўза тутган кимсага ўн охират куни рўза тутгандек савоб берилади” деб марҳамат қилинди. (Байҳақий)

Баъзи олимларга кўра ёлғиз жума куни рўза тутиш макруҳдир. Ҳадиси шарифда “Ёлғиз жума куни рўза тутманг. Аввалги ёки кейинги бир кунни қўшиб тутинг” деб марҳамат қилинди. (Бухорий)

Суннат ва макруҳ эканлиги билдирилган бир ишни қилмаслик керак. Бунинг учун жума куни рўзани пайшанба ёки шанба кунини ҳам қўшиб тутиш керак. (Радд-ул мухтор)