Фарзандли бўлиш

Савол: Фарзанд бўлмасликнинг сабаблари нимада?

Жавоб: Фарзанд бўлмаслик баъзилар учун энг катта ғам ва муаммодир. Оиладаги совуқчиликлардан бошлаб, ажралишгача боради. Айб баъзан аёлда, баъзан эркакда бўлади. Баъзан ҳар иккисида ҳам бўлади.

Фарзанд бўлмасликнинг сабабларининг энг бошида болалигида кечирган хасталиклари, психологик зарар, нотўғри овқатланиш, совуқ ёки иссиқни ўтказиб юборишга аҳамият бермасликдан юзага келган тиббий нуқсонликлар келади. Фарзанди бўлмаган эр-хотинларнинг кўпчилиги бундан ҳолатга болалигида, ёшлигида учраган.

Бир қисми эса нотўғри овқатланиш сабабли бунга дучор бўлган. Чунки ҳадиси шарифда Келин илк ҳафта қатиқ, айрон, сирка, тузлама ва нордон нарса емаслик керак. Булар фарзанд бўлмаслигига сабаб бўлиши мумкин. Сирка ейдиган аёлнинг ҳайз кўриши заҳматли ва ҳайзи тартибсиз бўлади. Нордон олма ейиш ҳайз қонини кесади. Бу эса бошқа бир касалликка олиб келади деб марҳамат қилинди.

Бир қисми эса турмушларининг бошида фарзанд бўлмасин деб олган нотўғри тадбирлари билан кейин ҳам фарзандларининг бўлмаслигига замин тайёрлайдилар.

Фарзанд бўлмаслик сабабини яхшилаб излаш керак. Шуни билиш керакки, тиббиёт жуда ривожланганлиги билан ҳали камчиликлари бор. Нотўғри даволанишнинг ва билиб-билмай қўлланилган дориларнинг зарари кўп. Даволанишда жуда эътиборли бўлиш, тўғри келган дорини қўлланмаслик лозим. Айниқса эр-хотин мутахассис бир шифокордан бемаслаҳат дори қўлланмаслик керак.

Мутахассис шифокорлар фарзандсизлик сабаблари ва уни даволаш хусусида қуйидагиларни айтган:

Бепуштлик

Эр-хотиннинг фарзандли бўлиш истакларига қарамай бир йил ичида ҳомиладор бўлмаслигига бешуштлик номи берилмоқда. Сақланмаган жуфтларнинг 85%ида бир йил ичида ҳомиладорлик кутилади. Бепуштлик 30-40% эркакларга, 40-50% аёлларга оид сабаблардан келиб чиқмоқда. Жуфтларнинг 25% ида эркак ва аёл фактори бирга бўлмоқда. 10-15%ида бутун изланишларга қарамай бепуштликни очиқлаб берадиган бир сабаб топилмаяпти.

Шифокорга эр-хотин бирга бориши аҳамиятлидир. Улар бу шифокорга ва шифохонага ишониши, ҳеч нарса яширмаслиги, саволларга очиқ жавоб беришлиги ва ҳеч бир мавзуда уялиш ҳисси билан яширмаслиги керак.

Аёлни кўрикдан ўтказиш фақат жинсий аъзоларини эмас, бутун вужудини баҳолашга йўналган бўлади. Баъзи гормонал хасталиклар (тироид бези, қанд касаллиги каби) жинсий аъзоларнинг функциясига таъсир кўрсатади

Аёлларга оид бепуштлик сабаблари:

Уруғланиш йўлларига оид сабаблар

Ҳомиладор бўлиш учун сперманинг бачадон оғзи ва ичидан ўтиб, тухумга етиши керак. Шу сабабдан йўлларнинг очиқлигини ва вазифасини бажариш-бажармаслигини кўрсатиш керак. Бепуштлик сабабларининг 35%ини йўлларга оид бузуқликлар ташкил этади. Дорили бачадон филми (ХСГ) йўллардаги битиб қолган жойларни в етган талофатларни кўрсата олади. ХСГ филмида бир бузуқлик бўлса, симптом мақсадли лапарскопдан фойланиш мумкин. Йўллар битиб қолган, талофат кўрган ёки ёпишиб қолган бўлса, жарроҳлик ёрдамида даволаш мумкин. Фақат амалиёт билан ижобий натижага эришиш мумкин бўлмаса, пробирка ёрдамида уруғлантириш энг яхши алтернативдир.

Уруғлантириш муаммолари

Тартибсиз ва анормал уруғлантириш бепуштликка сабаб бўладиган жиҳатларнинг 5-25%ини ташкил этади. Нормал шароитларда ҳар ой тухумдондаги тухумлардан бир донаси катталашиб ёрилади ва овуляция юз беради. Овуляциянинг бўлмаслиги ҳайздаги тартибсизлик ва бепуштликнинг энг аҳамиятли сабабидир.

Ёш фактори

Нормал шароитларда сақланмаган жуфтларнинг 85%ида бир йил ичида ҳомиладорлик кутилади. Иккинчи йили ҳомиладор бўлмаган 15%нинг 10%и ҳомиладор бўлади. Иккинчи йилдан кейин ҳам ҳомиладор бўлмаса, даволаниш керак. йил ўтиши билан имконият пасайиб боради. Аёлларда ёш ортиши билан ҳомиладор бўлиш имконияти ҳам камайиб боради. 40 ёш ва ундан ошганда ҳомиладор бўлиш имконияти 10%га тушади.

Аниқланмаган бепуштлик

Фақат баъзи жуфтлардан олинган тестлар нормал чиқмоқда. Бу ҳолатда аниқланмаган, яъни изоҳ этилмаган бепуштлик ҳақида айтилмоқда.

Эркакларнинг бепуштлигига оид сабаблар:

1. Гормонал бузуқликлар.

2. Генетик бузуқликлар.

3. Сабаби аниқланмаган

4. Варикоцеле.

5. Крипторхизм.

6. Сперма ташувчи каналлар ва органларга боғлиқ сабаблар.

7. Иммунионал сабаблар.

8. Фойдаланган дорилари, ҳаддан ташқари иссиқлик, систематик касалликлар.

Болалагидан эътибор қилинадиган хусуслар (қиз бола учун):

1. Гўдаклик чоғидан бошлаб, совуқдан сақлаш.

2. Музқаймоқ, яхни ичимликлар каби совуқ нарсаларни еб-ичмаслик.

3. Свинка, қизамиқ, силга қарши вакциналарни олиш лозим.

4. Спиртли ичимликлар ичмаслиги, тамаки чекмаслиги керак.

5. Ҳаммомга тушганида совқотиб қолмаслиги, айниқса одат ҳолида денгизга тушиб совқотмаслиги лозим.

6. Аччиқ, кўк солинган таомлардан кўп емаслиги керак. Қишда совқотиб қолмалиги лозим.

7. Ҳарорати кўтариладиган касалликларда албатта шифокорга кўриниш керак.

8. Оилали ёшлар бир-бирини ранжитмаслиги керак. овқатланишига эътибор бериб, касалликлардан сақланиши лозим.

Болалагидан эътибор қилинадиган хусуслар (ўғил бола учун):

1. Свинка, қизамиқ, силга қарши вакциналарни олиш лозим.

2. Спиртли ичимликлар ичмаслиги, тамаки чекмаслиги керак.

3. Эрта ётиб, эрта туриш лозим.

4. Аччиқ, кўк солинган таомлардан кўп емаслиги керак. Қишда совқотиб қолмалиги лозим.

5. Тухумлар зарбалардан ҳимоя қилиниши лозим. Ҳарорати кўтариладиган касалликларда албатта шифокорга кўриниш керак. Суннат қилаётганда диққатли бўлиш керак.

6. Оилали ёшлар бир-бирини ранжитмаслиги керак. овқатланишига эътибор бериб, касалликлардан сақланиши лозим.

Бепуштликка оид аломатлар кўринганда

Аччиқ таъмли қўшимчалар қўшилган таомлар ейиш, совуқ ичимликлар ичиш тақиқланади. Ҳеч вақт таваккал дори ичмаслик керак. таваккалига қўлланилган нотўғри дорилар тухум ва спермага зарарли таъсир этиши мумкин. Хусусан буйракларни ва тухумдонларни совуқда қолдириш, тухумларга зарба олиш бепуштликка олиб келади.

Савол: Шифокорлар аёлимда ва менда фарзанд кўролмаслик учун ҳеч бир тиббий тўсиқ йўқ эканлигини айтмоқдалар. Дўст-оғайниларнинг ғийбати сабабли ғам чекмоқдамиз. Бунда айб бизда бўлмагани ҳолда бу тақдирдан бўлиши мумкинми?

Жавоб: Ҳамма нарса тақдир билан бўлади. Тақдирнинг яхшиси, ёмони, аччиғи, ширини фақат Аллоҳу таолодандир. Тақдир Аллоҳу таолонинг бўладиган нарсаларни азалда билишидир. Қазо тақдирдаги нарсаларни вақти келганида яратишидир.

Фарзанд бўлиши ва бўлмаслиги тақдирга боғлиқдир. Аллоҳу таоло тақдирига кўра сабаблар яратмоқда. Сабабларга ёпишгандан кейин, тиббий бир тўсиқ қолмаганидан кейин жуфтлар “Ё Рабби, агар бизга фарзанд хайрли бўлса, насиб эт” деб дуо этишлари керак. дуо қабул бўлса, фарзанд бўлади. Нима бўлса ҳам фарзанд бўлишини эмас, хайрли бўлганини исташ керак. Хайрсиз бир фарзанд ўрнига фарзанд бўлмагани яхшироқдир.

Асосий ҳаёт охират ҳаётидир. Дунёда муҳташам умр кечирса ҳам, бу ўткинчидир. Охир замонда фарзандсиз бўлмоқ, янаям яхшироқдир. Имом Ғазолий ҳазратлари айтадики: “Пайғамбар жанобимиз “Икки юз йил кейин сизларнинг энг яхшиларингиз хафифулхаз бўлганларингиздир” деб марҳамат қилдилар. Хафифулхаз нима деб сўраганларида “Аёли ва фарзанди бўлмаганлар” деб жавоб бердилар.” (Абу Яъла)

Саййид Абдулҳаким Арвосий ҳазратлари ҳам “Бу замонда фарзанди бўлмаган шукр саждаси қилсин” деганлар.

Қуръони каримда маолан “Ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхшилик, яхши кўрган нарсангиз эса сиз учун ёмонлик бўлиши мумкин. Сиз билмайсиз, Аллоҳ билади” деб буюрилди. (Бақара, 216)

Фарзанд бўлиши неъмат бўлгани ҳолда катта таҳлика ҳам бўлиши мумкин. Қуръони каримда фарзанд учун “фитна” деб буюрилди. Бу ерда фитнанинг маъноси имтиҳон деганидир. Фарзанд имтиҳонидан юзимиз оқ бўлиб чиқишимиз осон эмас. Шунинг учун ўзимизга хайрли дуолар этишимиз лозим. (Ҳадиқа)

Фарзанд кўришни истаганлар ёки ҳар қанақа бир истаги бўлган қуйидагиларни қилиш керак:

1. Истиғфор ўқиш лозим. “Бойлигим кўп, аммо фарзандим йўқ” деган бирига бир саҳобий истиғфорда давом этишни сўзлади. У кунда 700 истиғфор ўқирди. Ниҳоят ўн фарзанди бўлди. Ҳасан Басрий ҳазратларига йўқчилликдан, фақирликдан, фарзанди йўқлигидан шикоят қилдилар. Барчасига истиғфор ўқишни буюрди. Сабаби сўралганда Қуръони каримдан уч ояти карима ўқиди. Маоли қуйидагича:

Жуда кечиримли бўлган Раббингизга истиғфор этингки, кўкдан мўл ёмғир ёғдирсин, сизга бойлик ва ўғиллар билан ёрдам этсин, сиз учун боғлар, ирмоқлар берсин.” (Нуҳ, 10-12)

2. Тилагига етишиши учун икки ракат намоз ўқиб, савобини силсилаи олия дейиладиган олимларнинг руҳига ҳадя этиш керак. Масалан “Ё Рабби, хайрли бир фарзанд насиб эт, бу дуомни силсилаи олия буюкларининг ҳурмати учун қабул эт” дейиш керак. (Макотиби шарифа)

Бомдод ва шом намозларидан кейин силсилаи олиянинг            исмларини, сўнгра Фотиҳа ўқиб, руҳларига бағишлаб, уларни васила этиб, қилинган дуо қабул бўлади. Синаб кўрилган.

3. Ояти хирз усулига мос ўқилса ва ёнида олиб юрилса, муродига етади.

4. Назр қилиш керак. Масалан “Шу билан уйлансам, савобини Саййидат Нафиса ҳазратларига бағишлаб, 3 ёсин ўқишни назр этдим” деганида бу тилакнинг қабул бўлганлиги тажриба кўрилган.

5. Дуони изн билан ўқиш лозим. Бир ҳожатининг ҳосил бўлиши учун дуо этилганда таъсир этиши учун устознинг рухсати билан ўқиш керак. Устози вафот этган бўлса, китобидан ўрганиб, ўқиш ҳам изн олишга киради.

6. Бир тилаги бўлган қууйидаги дуони ўқиш лозим. Бир кўр киши келиб “Ё Расулуллоҳ, Аллоҳу таолога дуо қил, кўзларим очилсин” деди. Пайғамбар жанобимиз “Камчиликсиз бир таҳорат ол. Сўнгра Ё Рабби, сенга ёлвораман. Севгили пайғамбаринг Муҳаммад алайҳиссаломни ўртага қўйиб, сендан истайман. Эй жуда севган пайғамбарим Муҳаммад алайҳиссалом. Сени васила этиб, Раббимга ёлвормоқдаман. Сенинг ҳурматинг учун қабул этишини истайман. Ё Рабби, бу буюк пайғамбарни менга шафоатчи эт. Унинг ҳурматига дуомни қабул эт! Дуосини ўқи!” дедилар. Кўр таҳорат олиб, бу дуони ўқиди, шу заҳоти кўзлари очилди.

Намоз ўқимаганнинг, ҳаром ишлаганнинг ва қалби ғофил бўлганнинг дуолари қабул бўлмайди. Аҳли суннат эътиқодида бўлмаганнинг дуоси бефойдадир. Ҳақ таоло ҳамма нарсани бир сабаб билан яратмоқда. Бир нарсага қовушишни истаган сабабларига ёпишиш керак. Раббимиз инсонга шифо, соғлиқ бериш учун дуо этишни, садақа беришни ва дори қўлланишни сабаб қилиб яратди.

Дуо қабул бўлиши учун баъзи шартлар мавжуд. Дуонинг қабул этилишидан шубҳа этмаслиги, шартларига риоя қилинган-қилинмаганлигидан шубҳа этиш керак. Керакли шартларига риоя этмасдан дуонинг қабул бўлишини кутиш тўғри эмас.

Дуонинг қабул бўлиши учун қуйида баъзи шартлар кўрсатилган:

1. Ҳаром луқмадан сақланиш керак.

2. Эътиқоди тўғри бўлиши керак.

3. Дуоларим нимага қабул бўлмаяпти демаслик лозим.

Ҳадиси шарифда “Аллоҳу таоло дуонгизни қабул этади. Дуо этдим, ҳалиям қабул бўлмади деб шошилманг. Аллоҳу таолодан кўп истанг. Чунки карам соҳибидан сўрамоқдасиз” деб марҳамат қилинди. (Бухорий)

Истаган нарсасининг бўлмаслиги дуонинг қабул бўлмаганини кўрсатмайди. Шунинг учун дуо қилишда давом этиш лозим. Дуонинг қабул бўлишининг кечикишига бошқа сабаблар ҳам бор. Ҳадиси шарифда “Мўмин дуо этганда Аллоҳу таоло Жаброилга “Мен уни севаман, истаганини ҳамон бажарма”, фосиқ дуо этганда “Мен унинг овозини ёқтирмайман, истаганини дарров бажар” деб буюради” деб марҳамат қилинди. Шу ҳолда дуо қабул бўлишининг кечикиши зарарли эмас.

4. Бало келмасдан аввал дуо этиш керак.

5. Дуони ҳамд ва саловот билан бошлаш лозим.

6. Ёлвориб дуо этиш керак.

7. Сабабларга ёпишмасдан дуо қилиш қуруқ тиланишдир. Ҳадиси шарифда “Ҳаракат қилмасдан дуо этган, қуролсиз жангга киришга ўхшайди” деб марҳамат қилинди.

8. Гуноҳ ишламаган тил билан дуо этиш керак. Пайғамбар жанобимиз “Аллоҳу таолога гуноҳ ишламаган тил билан дуо этинг” деб буюрдилар. Бу қандай бўлишини сўраганда “Бир-бирингизга дуо этинг! Чунки на сен унинг тили билан, на у сенинг тилинг билан гуноҳ ишламаган” деб марҳамат қилдилар. (Таргибус салот)

9. Исми аъзам ва асмоил ҳусна билан дуо этиш керак. Дуони фақат намозлардан кейин ёки маълум вақтларда қилиш макруҳдир. Ҳар фурсатда дуо этиш керак. Айниқса қийматли вақт ва ҳолларни қўлдан қочирмаслик лозим.

Дуо қабул бўладиган вақтлар

Азон ўқилаётганда ва азон билан иқомат орасида қилинган дуо. Қуръон ўқилаётганда, Каъбаи шариф кўринганда, ёмғир ёғаётганда, душман билан юзлашганда, зулмга учраганда, жамоат ҳолида, фарз намозлардан кейин, Асмои ҳусна билан, исми аъзам билан дуо этиш, саҳар вақт, ёлвориб дуо этиш, бидъатлардан сақланиш, ғофил бўлмаслик, ҳушёр бўлиш, ҳалол ейиш, ҳаромлардан сақланиш, Жума куни ва кечаси, Ражабнинг илк, Шаъбоннинг 15-кечаси, байрамнинг биринчи кечалари, Арафа куни, Рамазон ойининг кун ва кечалари, ифтор вақтида этилган дуолар қабул бўлади.

Ҳадиси шарифларда марҳамат қилинадики:

Азон билан иқомат орасидаги дуо қабул бўлади.” (Термизий)

“Қуръонни хатм этганнинг дуоси мақбулдир.” (Байҳақий)

“Ачиниш вақтида дуони ғанимат билинг.” (Дайламий)

“Ҳаж этганларнинг дуолари қабул бўлади.” (Табароний

“Қуръон ва азон ўқилаётганда, душман лашкари билан юзлашганда, ёмғир ёғаётганда, зулмга учраганда қилинган дуолар қабул бўлади.” (Табароний)

“Бир жамоатдан бир қисми дуо этса, қолганлари омин деса, бу дуони Аллоҳ қабул этади.” (Ҳаким)

“Беш вақт намозлардан кейин қилинган дуо қабул бўлади.” (Бухорий)

“Исми аъзам билан этилган дуо мақбулдир.” (Ибн Можа)

“Ҳар кеча саҳар вақти Аллоҳу таоло буюрадики: Истиғфор этган йўқми авф этайин, истаганлар йўқми, берайин, дуосини қабул этайин.” (Муслим)

“Аллоҳу таолога ёлвориб этилган дуо қабул бўлади.” (Абу Яъла)

“Энг афзал дуо, арафа куни қилинган дуодир.” (Байҳақий)

“Шу беш кечада қилинган дуо қабул бўлади: Рагоиб, Барот, жума кечаси, рамазон ва қурбон байрамининг биринчи кечалари.” (Ибн Асакир)

“Бидъат аҳлининг дуоси қабул бўлмайди.” (Ибн Можа)

“Ғафлат билан қилинган дуо қабул бўлмайди.” (Термизий)

“Бир луқма ҳаром еган кишининг қирқ кун дуоси қабул бўлмайди.” (Табароний)

7. Ҳожат намозини ўқиш керак.