Пластик жарроҳлик

Савол: Пластик жарроҳликнинг жоиз бўлган тури қайси?

Жавоб: Табиий шаклни гўзаллаштириш мақсадида ўзгартириш жоиз эмас. Масалан, бурни бироз каттароқ бўлган одам уни кичрайтириш мақсадида ўзгартиролмайди. Фақат барчанинг диққатини тортадиган, нохуш бир ҳис уйғотадиган ҳолат бўлса, буни пластик жарроҳлик билан ўзгартиришнинг зарари йўқ.

Савол: Дўстимнинг бир таниши кичкиналигида бурни синган ва юз кўриниш ёқимсиз ҳолга келган. У бу ҳолатни ўзи учун муаммо деб билади ва доимо мен ёқимсизман деган гапларни гапиради. Унинг пластик жарроҳлик амалиётидан фойдаланиши жоизми?

Жавоб: Бирон заҳм ейиш оқибатида кўриниши ҳунуклашган органларни эски ҳолатига келтириш ёки ёқимсизлигини йўқотиш мақсадида бундай жарроҳлик амалиётларидан фойдаланишга бўлади. Лекин катта бурунни ёки катта қулоқни кичрайтириш каби нарсалар жоиз эмас.

Савол: Аёл эри учун қорнини амалиёт билан кичрайтириши жоизми?

Жавоб: Жоиз эмас.

Савол: Жинсини ўзгартириш жоизми?

Жавоб: Жоиз эмас. Эркаклик органини ўзгартириш билан, силикон ёрдамида кўкракларини шишириш билан одамнинг жинси ўзгарган бўлмайди.