Қурбон сўйишнинг фазилатлари

Савол: Қурбон сўйишнинг аҳаммияти ҳақида маълумот берсангиз?

Жавоб: Қурбон нисобига молик бўлган мўминнинг ҳеч қандай заруратсиз қурбон сўймаслиги гуноҳ бўлади. Қурбон сўйиши вожиб бўлиб, сўймаганларнинг уйлари инграб, соҳибига баддуо қилиб “Қурбон сўймаганинг учун Жаноби Аллоҳ сенга яхшилик қилишни ҳам насиб қилмасин” дейди. Бу уй шу йили балоларга дучор бўлади. Қурбонлик сўйганнинг уйи эгасидан мамнун бўлиб, унга хайр дуолар қилади. Шу сабабдан қурбон сўйишни ўзимиз учун неъмат деб билишимиз керак. Қурбон сўйган мусулмон ўзини Жаҳаннамдан озод этган бўлади. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

“Хасисларнинг энг ёмони (вожиб бўлгани ҳолда) қурбон сўймаган кимсадир.” (С.Абадия)

“Аҳволи, шароити яхши бўлиб, қурбон сўймаган одам, намоз ўқийдиган жойимизга келмасин.” (Ҳаким)

“Қурбонликнинг терисидаги ҳар бир тукига ва ҳар парчасига бир савоб бор.” (Ҳаким)

“Қурбонларингиз семиз бўлсин, улар Сиротдаги уловларингиздир.” (Зод-ул-муқвин)

“Қурбон молининг терисидаги ҳар бир тук қадар сизга савоб бор. Қонининг ҳар томчиси қадар мукофот бор. У сизнинг тарозингизга қўнади. Суюнчилар бўлсин!” (Ибн Можа)

“Қурбон молларингизни хушнудлик билан сўйинг. Чунки қурбонлигини қиблага қаратиб сўйиб, унинг қони, шохи, жуни, барча нарсаси қиёматда тарозисига савоб бўлиб қўйиладиган ҳеч бир мусулмон йўқ.” (Дайламий)

“Савоб умид қилиб, қурбон сўйган мўмин Жаҳаннамдан қутулади.” (Табароний)

“Қурбон байрамида бажариладиган амаллардан Аллоҳу таоло наздида қурбон сўйишдан ҳам қийматлироғи, қадрлироғи йўқ. Ҳали қурбонликнинг қони ерга тушмасдан туриб, Аллоҳу таоло уни муҳофаза қилади. Шу боис қурболигингиз билан нафсингизни покланг, уни хурсандчилик билан сўйинг.” (Термизий)

“Қурбон моллари ичра энг хайрлиси шохли қўчқордир.” (Ибн Можа)

“Эй Фотима! Қурбонингни ёнига боргин. Сўйилаётганда шу ерда бўлгин. Қурбонликнинг илк томадиган қони билан бутун гуноҳларинг авф этилади.” (И.Хиббон)

“Сўйилган қурбонлик қиёматда гўшти ва қони билан етмиш марта катталашиб, тарозига қўйилади.” (Исфаҳоний)