Ҳожиларга "ҳожи" дейиш

Савол: Тўрт халифага ва бошқа Асҳоби киромнинг ҳеч бирига “ҳожи” дейилмагани ҳолда ҳозирда ҳажга бориб келганларга “ҳожи” дейилиши бидъат эмасми?

Жавоб: Бир кимса аниқ, белгили бўлган лақаби билан чақирилади. Бир жамоатда ҳамма одобли бўлса, фалонча ҳам одоблидир дейилмайди. Ҳамма намоз ўқийдиган бўлса, улардан бирини “мусалли” деб чақиришга ҳожат йўқ. Бир ўлкада ҳамма ғозий бўлса, биттасини “ғозий” деб чақириш маъносиз бўлади. Бунинг каби Асҳоби киромнинг барчаси ҳожи бўлгани учун ҳар бирига алоҳида ҳожи дейиш ярашмайди. Ҳар ким белгили бўлган васфи билан чақирилади.

Ҳамма даврларда ҳожиларга “ҳожи” дейилган. Фақат илк замонларда ҳожи кўп бўлгани учун бу ном билан чақириш машҳур бўлмаганди. Шунинг учун ҳожига “ҳожи” деб айтиш бидъат эмас.

Қуйида бунга боғлиқ ҳадиси шарифлар келтирилган:

“Ҳожи оиласидан ажралиб, 3 кун йўл юрса, онасидан туғилгани каби гуноҳсиз бўлади.” (Абу Довуд)

“Бир ҳожи билан қаршилашганингда унга салом бер, у билан қўл олишиб кўриш, уйга кетишдан олдин сенга дуо ва истиғфор этишини сўра, чунки ҳожи мағфират бўлган кимсадир.” (Табароний)

“Ҳожи Аллоҳ йўлидадир. Ҳаж йўлида сарф этган мол учун бирига 700 савоб олади.” (Табароний)

“Ким бир ҳожини таъминласа, оиласини қараб турса, у билан бирдек савобга қовушади. Наригисининг савоби ҳам ҳеч камаймайди.” (Байҳақий)

“Ҳожи яқинларидан 400 кишига шафоат этади.” (Рамуз)

Ҳожига ҳожи дейишда ҳеч қандай зарар бўлмагани каби ҳожи бўлмаган бирига ҳурмат учун “Ҳожи амаки”, “Ҳожи тоға”, “Ҳожи хола” дейишнинг зарари йўқ.