Садақа беришнинг аҳамияти

Савол: Садақанинг қандай аҳамияти бор?

Жавоб: Аллоҳ розилиги учун қилинган ҳар қандай моддий ва маънавия яхшиликка садақа дейилади. Шайтон бердиришни истамаса ҳам бериш керак. Бир ояти каримада маолан “Шайтон сизни (Аллоҳ йўлида сарф этсангиз) фақир бўласиз деб қўрқитади ва (садақа бермаслигингизни) амр этади” деб буюрилган. (Бақара, 268)

Садақанинг аҳамияти ҳақида қуйидаги ҳадиси шарифларда марҳамат қилинди:

Яширин ва очиқча кўп садақа берингки, ризқингиз кўпайсин, ёрдамга ҳозир бўлинг ва дуонгиз қабул этилсин!” (Ибн Можа)

Хасталарингизни садақа билан даволанг. Садақа ҳар қанақа касаллик ва балони қайтаради.” (Байҳақий)

Илми бўлган илмидан, моли бўлган молидан садақа берсин.” (Ибн Сунни)

Яхшилик умрни орттиради, садақа гуноҳларни ювади ва ёмон ўлимдан сақлайди.” (Табароний)

Садақа кибрни йўқ этади.” (Термизий)

Садақа берганнинг ризқи ортади ва дуоси қабул бўлади.” (Ибн Можа)

Садақа беришга тўсиқ бўлганга лаънат бўлсин.” (Исфаҳоний)

Садақа қабр азобидан сақлайди. Қиёматда ҳам ҳимоясига олади.” (Байҳақий)

Ғамларингизни садақа билан ўнгланг.” (Дайламий)

Сув оловни сўндиргани каби садақа ҳам гуноҳларни йўқ этади.” (Термизий)

Аллоҳ номига қасам ичаманки, садақа бериш билан мол камаймайди. Шундай экан садақа беринг!” (И.Аҳмад)

Садақа молни орттиради. У ҳолда садақа беринг.” (Ибн Абуддунё)

Садақа етмиш хил балони қайтаради. Буларнинг энг енгили пес ва шу каби тери касалликларидир.” (Хатиб)

Садақа шайтоннинг белини синдиради.” (Дайламий)

Яширин берилган садақа Аллоҳнинг ғазабини сўндиради.” (Байҳақий)

Чин дилдан Аллоҳ розилиги учун садақа берганга қиёматда Аллоҳу таоло “Эй қулим, сен менинг розилигимни кўзладинг, мен ҳам сени ҳақир этмайман ва вужудингни Жаҳаннамга ҳаром этаман. Қани Жаннатга истаган дарвозангдан кир” деб буюради.” (Дайламий)

Оз бўлса ҳам садақа беринг, пулни тўплаб, бермаганга Аллоҳ ҳам эҳсонини кесади.” (Муслим)

Ризқининг мўл бўлишини истаган садақа берсин.” (Дайламий)

Садақа бериб, ризқингизни кўпайтиринг.” (Байҳақий)

Садақа молни кўпайтиради.” (Ибн Адий)

Садақа беришда шошилинг, чунки бало садақадан ўтиб кетолмайди.” (Табароний, Байҳақий)

Садақа беринг, чунки садақа Жаҳаннамдан қутутишингизга сабаб бўлади.” (Табароний)

Бир дона хурмо бўлса ҳам садақа беринг, чунки у оз бўлса ҳам очликни қолдиради ва сув оловни ўчиргани каби гуноҳларни йўқ этади.” (Ибн Муборак)

Куннинг бошида садақа бериш фалокатларнинг олдини олади.” (Дайламий)

Садақа нофила рўза тутишдан анча яхшироқдир.” (Байҳақий)

Савобини мусулмон бўлган ота-онасига бағишлаб берилган садақанинг савоби ота-онасига ҳам кетади, ўзининг савоби ҳам камаймайди.” (Табароний)

Садақа сифатида берилган бир бўлак нон Аллоҳ наздида Ухуд тоғи каби катта.” (Табароний)

Илм ўргатиладиган жойларга хоҳ закот, фитра, назр ва ақиқа, хоҳ садақа шаклида қилинган ёрдам инсонни қазолардан, балолардан сақлайди. Дунёда сиҳат ва саломатлик ичида умр суришга сабаб бўлади. Шу тариқа ёрдам қилган киши ҳам дунёда, ҳам охиратда жуда кўп неъматларга қовушади. Илм ёйишнинг савобини Пайғамбар жанобимиз шундай билдирганлар: “Бутун ибодатларга берилган савоб жиҳод учун берилган савоб ёнида денгиз ёнида бир томчи сув кабидир. Жиҳод савоби ҳам амри маъруф ва наҳйи мункар савоби (диннинг амр ва тақиқларини ўргатиш) ёнида бир томчи сув кабидир.” (Дайламий)

Савол: Нималарни қилса, садақа бўлади?

Жавоб: Аллоҳ розилиги учун қилинган ҳар қанақа яхшилик садақа бўлади. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

Ўзига ва бола-чақаси учун сарфлаганлари садақадир.” (Байҳақий)

Ҳар яхшилик – садақадир.” (Термизий)

Чиройли, ширин сўз – садақадир.” (И.Аҳмад)

Кулар юз билан салом бериш – садақадир.” (Байҳақий)

Дин қардошига кулар юзли бўлиш – садақадир.” (Термизий)

Бир дарахтдан ейилган ва ишланган нарсалар бу дарахтни эккан кимса учун садақадир.” (Муслим)

Бирига яхши нарсаларни ўргатиш, ёмонлик қилишининг олдини олиш, сўраганга йўл кўрсатиш, йўлдаги зарарли нарсаларни тозалаш ҳам бир садақадир.” (Термизий)

Амри маъруф, наҳйи мункар этиш – садақадир.” (Муслим)

Масжидга кетаётганидаги ҳар бир қадами садақадир.” (И.Аҳмад)

Ўлимни хотирлаш садақадир.” (Дайламий)

Қарздор фақирга ўташи учун муҳлат берганга ҳар бир куни садақадир.” (Табароний)

Йўлидан адашганга йўл кўрсатиш садақадир.” (Ж.Сагир)

Турмуш ўртоғига хизмат садақадир.” (Дайламий)

Никоҳидаги билан бирга бўлиш садақадир.” (Муслим)

Ҳаромдан сақланган билан маслаҳат қилиш садақадир.” (Дайламий)

Ёмонлик қилишдан сақланиш бир садақадир.” (Ибн Абуддунё)

Қарз бериш садақадир.” (Табароний)

Салом бериш – садақадир.” (Бухорий)