Аҳли китоб ва мушриклик

Савол: Христианлар аввалдан уч худога ишонса ҳам нимага китобли кофир эди-ю, энди мушрик бўлишди? Эски христианларнинг сўйган жонзотлари ейилардию, ҳозиргиларнинг сўйганлари нимага ейилмайди?

Жавоб: Авваллари расмларга, ҳайкалларга сажда этардилар. Қўлларидаги бузуқ Инжилларни Тангрининг Исога юборган китоби дердилар. Исо тангрининг элчиси, уни жуда севади, ҳар истаганини яратади. Отанинг ўғлини жуда севганидек Тангрига ота, Исога ўғил дейишарди. Шафоат қилиши учун Исога ёлворардилар. Улар аҳли китоб, яъни китобли кофир бўлса ҳам мушрик эмасди.

Ҳозирда эса кўпи “Исода илоҳлик сифатлари бор. Отасидек ҳар хоҳлагани яратади. Абадий ва азалий тирикдир” дейишяпти. Шунинг учун бундай фикр юритганлар мушрик бўлишмоқда. Бундай ишонишга ширк дейилади. Бу тариқа ибодат этилган расм, ҳайкал, хочлар бут бўлади. Бундай ишонишда бўлган христианлар сўйган ҳайвонлар ейилмайди. Лекин аҳли китоб христиан ёки мушрик сўйганлиги номаълум бўлганлиги ва суриштириш керак эмаслиги учун христиан мамлакатларида сўйилган ҳайвонларнинг гўштларини ейиш жоиз бўлади.