Бугунги Таврот ва Инжиллар

Савол: Бугунги Таврот ва Инжиллар ҳақида маълумот бера оласизми?

Жавоб: Яхшилаб тадқиқ этилса, Таврот ва Инжилда мавжуд ёзувларнинг уч манбадан келганлиги маълум бўлади:

1) Буларнинг баъзи жумлалари Аллоҳнинг каломи бўлиши мумкин.

2) Яна баъзи қисмларда ўтган маълумотлар Пайғамбарлар тарафидан айтилган бўлиши мумкин.

3) Юқоридаги икки категорияга кирмай қолган ёзувларнинг баъзи жойлари Исо алайҳиссаломнинг ҳаворийлари тарафидан, баъзилари тарихчиларнинг ривоятларидан, яна бир парчаси эса ким томонидан ва нима учун айтилгани номаълум бекорчи ривоятлардан иборат. Бугун қўлда бўлган Муқаддас китобларнинг катта қисми ким тарафидан айтилганлиги номаълум, фақат шубҳасиз инсон сўзи эканлиги дарров билинадиган жумлалар ташкил қилади. Буларни Аллоҳнинг каломи деб қабул қилиш имконсиз.

Бироз Аллоҳ каломи, бир мунча Пайғамбар сўзи, лекин катта қисми одамларнинг ривоятларидан таркиб топган китоб асло Аллоҳ каломи сифатида қабул қилинмайди. Одам сўзи бўлган қисмларда турли чалкашликлар бўлиши, битта масала ёки битта воқеани хабар берувчиларнинг айтганларининг бир биридан анча фарқ қилиши, берилган рақамларнинг бир-бирига мос келмаслиги бугунги Таврот ва Инжилларнинг бутунлай одам қўлидан чиққан асар эканлигини очиқча исбот этмоқда.

Бугунги Инжилларнинг Аллоҳ каломими ёки одам асари эканлиги ҳақида насроний дин ва фан одамлари нима демоқдалар?

Муд Инжил институтидан доктор Грахам Скрож “Инжил Аллоҳнинг каломими?” номли китобида “Китоби муқаддас инсон асаридир. Баъзи кимсалар номаълум сабабларга кўра буни инкор этишяпти. Муқаддас китоб инсон онгида шаклланиб, инсонлар тарафидан инсон тили ва инсон қўли билан ёзилган ҳамда бошидан охиригача одамзод характерини ўзида намоён қилган китобдир” деб айтади. (17-бет)

Насроний дин одами бўлган Кеннез Грег эса бундай дейди: “Муқаддас китобнинг Аҳд-и Жадид қисми Аллоҳ каломи эмас. У ерда бевосита одамлар оғзидан ёзиб олинган ҳикоялар ва муайян бир ишнинг қандай бажарилишини кўрганларнинг гувоҳликлари келтирилган. Лекин одам сўзи бўлишига қарамай, бу қисмлар черков томонидан халққа худди Аллоҳ каломидек тақдим қилиняпти.

Теолог профессор Гейсер “Китоби муқаддас Аллоҳ каломи эмас. Аммо нима бўлганда ҳам барибир муқаддас китоб” деган.

Демак, бугунги Китоби муқаддас ҳақида ғарбли илм одамлари билан бирликда берадиган қароримиз шу: Китоби муқаддас Аллоҳ каломи эмас. Аллоҳ каломи бўлган ҳақиқий Инжил ва Таврот бугун бутунлай бошқача китобларга айланиб қолган. Бугунги Инжилларда Аллоҳ каломи деб ўйлаш мумкин бўлган жумлалар ёнида бошқалар тарафидан илова этилган анчагина бегона гаплар, тахминлар ва ҳикоялар ҳам бор.

Инжилларнинг барчаси Аллоҳ каломи бўлган тақдирда ҳам, уларда Қуръони каримда бўлганидек на бир инсон ҳуқуқи, на жиноий ҳуқуқ бор. Инжиллар билан умуман бирон бир жамиятни бошқариб бўлмайди.

Иккинчи хусус, Инжиллар Аллоҳ каломи бўлганида ҳам, уларнинг ҳукмлари аллақачон бекор қилинган. Одам алайҳиссаломга, Нуҳ алайҳиссаломга тушган китобларнинг асл нусхаси топилса ҳам, уларга амал этилмайди, чунки улар яроқлиликдан чиққан. Энг сўнгги юборилган динга амал этиш керак. Ундай бўлмаганида эди, Аллоҳу таоло фақат битта китоб юбориб, бутун Пайғамбарларга ўша китоб бўйича амал қилинглар, деб буюрарди. Иймон тааллуқли хусуслар барча динларда бирдай бўлганидек амалга тегишли ҳукмлар ҳам бирдай бўларди. Шояд Яратувчи христианликни бекор қилмаганда эди, Исломни ҳам оламга юбормасди.