Яҳудийлик, Таврот ва Талмуд

Савол: Яҳудийликнинг тарихи қандай?

Жавоб: Иброҳим алайҳиссалом Улул-азм пайғамбарлардандир. У на яҳудий, на насроний эди. Ҳақиқий мусулмон эди. Иброҳим алайҳиссалом Бани Исроилнинг, яъни яҳудийларнинг ва арабларнинг бобосидир. Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳам боболаридан бўлади.

Галдонийларнинг маркази Бобил шаҳри эди. Подшоларига Намруд дейишарди. Галдонийлар у вақтларда қуёшга, ойга, юлдузларга сиғинишарди. Буларни тимсол этувчи турли бутлар ясагандилар. Намрудлар ҳам бутлар орасида эди. Аллоҳу таоло Иброҳим алайҳиссаломни уларга Пайғамбар этиб юборди. Лекин қавми иймон келтирмади. У муборак Пайғамбарни оловда ёқмоқчи бўлдилар, лекин Аллоҳу таоло уни соғ-саломат сақлади. Кунларча ўтин тўплаб ёққан гулханнинг ичи Иброҳим алайҳиссалом учун яшил боғчага айланди. Бу мўъжизани кўриб ҳам кўплар иймон этмади.

Иброҳим алайҳиссалом Мисрга кетди. Сўнгра Аллоҳу таолонинг амри билан Фаластинга қайтди. Иброҳим алайҳиссаломнинг вафотидан кейин ўғли Исҳоқ алайҳиссалом, сўнгра унинг ўғли Яъқуб алайҳиссалом пайғамбар бўлди. Яъқуб алайҳиссаломнинг яна бир исми Исроил эди. Шунинг учун Яъқуб алайҳиссаломдан тарқаган инсонларга Бани Исроил, яъни Исроил ўғиллари дейилди.

Яъқуб алайҳиссаломнинг ўғилларидан Юсуф алайҳиссаломни ака-укалари кўролмадилар. Уни бир қудуққа ташлаб, Яъқуб алайҳиссаломга ўлди деб ёлғон сўзладилар. Сўнгра қудуқ бошига келган йўловчилар уни қудуқдан чиқариб, Мисрга келтирдилар. У ерда қул қилиб сотдилар. Юсуф алайҳиссаломни Мисрнинг молия вазири Азиз сотиб олди. Уйига олиб борди. Аёли Зулайҳо уни кўриб, ошиқ бўлади. Юсуф алайҳиссалом унга илтифот кўрсатмаганидан кейин унга туҳмат қилади. Шу туҳмат сабабли Юсуф алайҳиссалом зиндонга ташланади. Миср ҳукмдори Фиръавннинг бир тушини таъбир этгани учун зиндондан чиқарилади. Фиръавн Юсуф алайҳиссаломни молия вазири этиб тайинлайди.

Юсуф алайҳиссалом отаси Яъқуб алайҳиссаломни ва бошқа қардошларини Фаластиндан Мисрга олиб келди. Фиръавн Яъқуб алайҳиссаломга ва фарзандларига иззат-ҳурматда бўлди. Авваллари Мисрда роҳатликда яшаган Исроил ўғиллари кейинчалик кўп жабр-зулм кўрдилар, қулликка тушдилар. Уларни бу ташвишдан Мусо алайҳиссалом қутқарди.

Мусо алайҳиссаломни Фиръавн саройида ўстирди. Қирқ ёшга тўлгач, қариндошлари ва акаси Хорун ёнига келди.

Бир кун мисрлик бир кофирнинг Бани Исроилдан бирига азоб бераётганини кўриб, уни қутқаришга ҳаракат қилаётганида кофир ўлди. Шу сабабли Мусо алайҳиссалом у ердан Табук яқинларидаги Мадйан шаҳрига ҳижрат қилиб кетди. У ерда Шуайб алайҳиссаломнинг қизига уйланди. Унга ўн йил хизмат қилди. Мисрга қайтиш учун йўлга чиқди. Йўлда Тур тоғида Аллоҳу таоло билан гаплашди. Мисрга келиб, Фиръавнни динга даъват этди. Бани Исроилга озодлик берилишини сўради. Фиръавн қабул этмади. “Мусо катта сеҳргар. Бизни алдаб, юртимизни қўлимиздан олмоқчи” деди. Ёнидаги вазирлар билан маслаҳатлашди. Улар “Мамлакатдаги бутун сеҳргарларни тўплагин. Ҳунарлари билан уни мағлуб этишсин” дедилар. Сеҳргарлар келиб, Миср халқининг олдида ипларни ерга отдилар. Ҳар бир ип илонга айланиб, Мусо алайҳиссаломга қараб ўрмалаб бораверди. Мусо алайҳиссалом ҳассасини ерга ташлади. Ҳассаси катта илон бўлиб, ипларнинг барчасини ютиб юборди. Сеҳргарлар ҳайратда қолиб, иймон келтиришди. Фиръавн ғазабланиб: “У сизларнинг устозларинг экан. Барчангизни оёқ-қўлларингизни кесиб, хурмо дарахтига осаман” деди. Улар “Биз Мусога ишондик. Унинг Раббига сиғинамиз. Ёлғиз унинг авф ва марҳаматини истаймиз” дедилар. Кофирларнинг сувлари қонга айланди. Кўкдан қурбақа ёғди. Тери касалликлари кўпайди. Уч кун қоронғилик бўлди. Фиръавн бу мўъжизаларни кўриб қўрққанидан Бани Исроилнинг Мисрдан кетишига изн берди.

Мусо алайҳиссалом Бани Исроил билан Қуддусга кетаётганида Фиръавн пушаймон бўлди. Аскарлари билан таъқиб этишни бошлади. Сувайш кўрфази очилиб, мўминлар нариги қирғоққа ўтдилар, Фиръавн аскарлари билан ўтаётганида денгиз қайта ёпилди. Барчаси ҳалок бўлди. Бани Исроил йўлда ҳўкизга сиғинувчиларни учратишди. Мусо алайҳиссаломга “Биз ҳам мана шундай Тангримиз бўлишини истаймиз” дедилар. Мусо алайҳиссалом “Аллоҳу таолодан бўлак тангри йўқ. Аллоҳу таоло сизларни ундай паст ишлардан қутқарди” деди. Сўнгра Тих чўлига кирдилар. Йўлдан адашдилар. Оч ва сувсиз қолдилар. Кўкдан Ман ва Салва, яъни гўшт ва ҳолва тушарди. Шулар билан овқатланардилар. Ҳассаси билан ерга урганида сув чиқарди. Шу сувни ичардилар. “Ҳолва билан гўшт жонимизга тегди. Нўхат, пиёз каби нарсаларни егимиз келяпти”- дейишди. Мусо алайҳиссаломни хафа қилишди. Шунинг учун қирқ йил чўлда қолдилар.

Мусо алайҳиссалом Хорун алайҳиссаломни вакил этиб қолдириб, ўзи Тур тоғига кетди. У ерда қирқ кун ибодат қилди. Аллоҳу таолонинг каломини эшитди. Аллоҳу таоло Таврот китоби ва ўнта амри ёзилган икки лавҳани туширди. Тих чўлида Самири исмли бир мунофиқ барча олтинларни, безакларни эритиб, булардан бир бузоқ ясади. “Мусонинг Аллоҳи мана шу. Унга сиғининглар” деди. Унга сиғинишни бошладилар. Хорун алайҳиссаломни тингламадилар. Мусо алайҳиссалом келиб, уларни кўриб, жуда жаҳли чиқди. Самирига лаънат этди. Улар пушаймон бўлиб, ёлворишди. Мусо алайҳиссалом Тавротни ва ўн амрни таблиғ этди. Тавротга кўра ибодат қилишни бошладилар. Сўнгра яна бузилиб кетдилар. Етмиш бир фирқага бўлиндилар.

Мусо алайҳиссалом уммати билан Лут кўлининг жанубига келдилар. Уж бин Унк исмли бир подшо билан жанг қилдилар. Шариа шаҳри шарқидаги ерларни эгаллади. Ариха шаҳри қаршисидаги тоққа чиқди. Канон диёрини олисдан кўрди. Ўрнига Юша алайҳиссаломни халифа тайинлаб, бир ривоятга кўра, милоддан 1605 йил аввал юз йигирма (120) ёшида вафот этди. Ариха шаҳрини, сўнгра Қуддусни Юша алайҳиссалом Амалика кофирларидан олди.

Ундан кейин Довуд алайҳиссалом подшо бўлди. Қуддусни такрор олди. Шу тариқа яҳудийларнинг энг порлоқ даврлари бошланди. Сўнгра Сулаймон алайҳиссалом отаси тайёрлаган ерга машҳур ибодат этиладиган жой, яъни Масжиди Ақсони қурди. Сулаймон алайҳиссалом ичида Таврот, ўн амр, бошқа омонатлар ва ўнта амр ёзилган лавҳалар бўлган “Тобут-и сакина”ни, яъни “Муқаддас сандиқ”ни масжиднинг бир хонасига қўйдирди.

Ўн икки қабилага ажралган яҳудийлар Сулаймон алайҳиссаломнинг вафотидан кейин икки давлатга бўлинишди. Ўнта қабила Исроил давлатини, қолган иккитаси Яҳуда давлатини қурдилар. Ҳақ йўлдан айрилиб, бузилиб, ҳаддан ошдилар. Аллоҳ ғазабига учрадилар. Исроил давлати милоддан аввал 721 йилда Асурийлар тарафидан, сўнгра Яҳуда давлати милоддан аввал 586 йилда Бобилликлар тарафидан йиқитилди. Асурийлар Бобил давлатини ишғол этди. 587 йили Асурийлар ҳукмдори Бухтуннасар Қуддусни ёқиб, вайрон этди. Яҳудийларнинг кўпини ўлдирди, қолганини Бобилга сургун қилди. Бу жангларда кўкдан тушган Таврот ёқилди, йўқ этилди. Бу ҳақиқий Таврот жуда катта эди, яъни қирқ жуз эди. Ҳар жузда минг сура, ҳар сурада минг оят бор эди. Бу улуғвор китобни Узайр алайҳиссаломдан бўлак ҳеч ким ёд олмаган эди. У Тавротни яҳудийларга янгидан таълим этди. Вақт ўтиши билан бир қанча ерлари унутилди, ўзгартирилди. Ҳар хил инсонлар хотирларида қолган оятларни ёзиб, Таврот номида турли рисолалар вужудга келди. Тахминан милоддан 400 йил аввал яшаган Азра исмли бир раввин буларни тўплаб, ҳозир мавжуд бўлган Аҳд-и Атик дейилган Тавротни ёзди.

Эрон ҳукмдори Ширавайҳ Асурийларни мағлуб этгач, яҳудийларнинг қайтадан Қуддусга қайтишларига изн берди. Яҳудийлар милоддан аввал 520 йилдан кейин Масжиди Ақсони янгидан таъмир этдилар. Аввал форсларнинг, сўнгра македонияликларнинг ҳукмронлиги остида яшадилар. Милоддан аввал 63 йилда Қуддус Рим қўмондони Помпей тарафидан забт этилди. Помпей яҳудийларни тарқатиб юборди. Шаҳарни ва масжидни йиқитиб, ёқди. Шу тариқа яҳудийлар Рим давлати ҳукми остига кирдилар. Милоддан аввалги 20 йилда Римликларнинг Фаластиндаги яҳудий валиси Херод масжидни қайтадан қурдирди. Сўнгра яҳудийлар Рим давлатига қарши исён кўтардилар. Фақат милоднинг 70 йилида Рим қўмондони Титус Қуддусни тамоман ёқиб, хароб қилди. Шаҳарни вайронага айлантирди. Байти муқаддас ҳам ёнди. Фақат ғарб девори бутун қолди. Бу деворга “Йиғи девори” дейишади.

Византияликлар, Умавийлар ва Усмонийлар ҳам бу деворни муҳофаза этиб, масжидни таъмир этдилар.

Титуснинг қатлиом ва зулмидан кейин яҳудийлар бўлак бўлак ҳолда Фаластинни тарк этдилар. Қуддус ва унинг атрофидан бадарға этилди. Яҳудий асирлар римликларнинг хизматларини қилиши учун Мисрга жўнатилди. Шу йили яҳудийлар дунёнинг ҳар тарафига ёйилди.

Таврот ва Талмуд

Яҳудийлар яҳудийликнинг икки амр манбасини бир-биридан ажратдилар:

1. Ёзма амрлар.

2. Оғзаки амрлар.

Яҳудийлар муқаддас деб ҳисоблайдиган китоблари Тора (Таврот) ва Талмуд деб аталиб, иккига бўлинади. Биринчиси ёзма амрларни, иккинчиси оғзаки амрларни ўз ичига олади, дейишади.

Тора китобига насронийлар Аҳд-и Атик деб ном бердилар. Яҳудийлар Тораҳни уч қисмга бўлганлар:

1. Тора, яъни Таврот.

2. Навиим, яъни Пайғамбарлар.

3. Катубим, яъни китоблар.

Бу уч қисмнинг ибронийча бош ҳарфларини бирлаштириб, Тораҳ деган номни келтириб чиқардилар. Навиим икки қисмдир, илк пайғамбарлар тўрт китоб, сўнгги пайғамбарлар ўн беш китобдир. Катубим, яъни китоблар эса, яҳудийларга кўра ўн бир, насронийларга кўра ўн беш китобдир.

Яҳудийлар Таврот номини берган беш китобнинг Аллоҳу таоло тарафидан Мусо алайҳиссаломга юборилганлигига ишонмоқдалар. Бу беш китоб Таквин, Хуруж, Левиликлар, Адад, Тасния.

Таснияда Мусо алайҳиссаломнинг ўлими, қарилиги, ёшлиги, дафн этилиши ва яҳудийларнинг унга мотам тутганликлари ёзилган. (Тасния, боб 34). Мусо алайҳиссалом вафот этгандан кейин бўлиб ўтган воқеалар ҳақида Мусо алайҳиссаломга ваҳий орқали келганини даво қилаётган китобларида ёзилиши жуда ғалати!? Бу мисол, Тавротнинг Мусо алайҳиссалом тарафидан билдирилган ва Аллоҳу таоло тарафидан туширилган ҳақиқий Таврот эмаслигига очиқ далилдир.

Бир яҳудий дин одами бўлган Генрих Грецнинг “History of the Jews” номли китобига кўра, яҳудийлар ўз жамоатларининг Таврот амрларига тўлиқ амал қилишларини таъминлаш учун “Етмишлар мажлиси”ни қурдилар. Бу мажлиснинг раисини “Бош коҳин” деб атадилар. Яҳудий ёшларига мактабларда динларни ўргатадиган, Тавротни изоҳлаб берадиган яҳудий дин одамларига “Ёзувчи” дейилади. Буларнинг Тавротга ёзган шарҳларининг, иловаларининг бир қисми кейинчалик ёзилган Тавротларга қўшиб юборилган. Инжилларда номлари зикр этилган ёзувчилар мана шулар. Уларнинг яна бир бошқа вазифаси яҳудийларнинг Тавротга амал қилишларини таъминлашдир.

Яҳудийларнинг кўпчилиги ишонмайдиган яна бир Таврот борки, уни “Шомраним Тавроти - Тора Ха-шомраним” деб аташади. Бу Тавротга ишонадиганлар ёзувчиларнинг Тавротга шарҳлар ва иловалар қўшишига, ҳатто ҳарфларини ўзгартиришига қарши чиқишганди. Яҳудийларнинг қўлларидаги Таврот билан Шомраним Тавроти орасида олти мингтача ихтилоф борлиги билдирилмоқда.

Насронийлар Тора китоби учун Аҳд-и Атик, яъни Эски аҳд таъбирини қўлланадилар. Яҳудийлар эса бу таъбирни қабул қилишмайди.

Бугун Таврот деб номланувчи китобнинг Аллоҳу таоло тарафидан Мусо алайҳиссаломга юборилган ҳақиқий Таврот эмаслиги шубҳасиздир. Энг эски ёзилган Таврот нусхаси билан Мусо алайҳиссалом яшаган вақт орасида икки минг йил ўтган. Мусо алайҳиссалом Тавротнинг “Тобути сакина”да, яъни “Муқаддас сандиқ”да сақлашларини умматининг олимларига топширганди. Сулаймон алайҳиссалом Масжиди Ақсони бино этгач, Аҳд сандиғини шу ерга қўйдириб, сандиқни очтирди. Сандиқ очилганда ичидан фақат Авомири Ашара, яъни ўн амр ёзилган икки лавҳа чиқди.

Тавротни ким ёзди.

АҚШнинг Калифорния университети профессори Эллиот Фредманнинг 1987 йилда нашр этган “Тавротни ким ёзди” номли китоби яҳудий ва насроний оламини алғов-далғов қилди. Профессор Фредман Тавротни ташкил этувчи беш китобнинг беш бўлак илоҳиётчи тарафидан ёзилганлигини ва Мусо алайҳиссаломга туширилган Таврот китобининг асл нусхаси билан ҳеч қайси жиҳатдан қиёслана олмаслигини айтди.

Насронийлар ишонадиган Муқаддас китобнинг Аҳди атик ва Аҳди жадид қисмлари бир-бирига зид эканлигини аниқлаган профессор Фредман китобида бунга мисоллар келтирган. Тавротнинг ичидаги китобларнинг ҳам, ҳатто ўз боблари ҳам бир-бирига қарама-қарши эканлигига эътибор қаратган профессор Фредман бу асарга илоҳий китоб васфини беролмаслигини билдирган. Тавротни ташкил қилган беш китобнинг ифода тарзлари ҳам бир-биридан тамоман фарқлидир.

Профессор Эллиот Фредманга кўра бугунги кундаги Таврот Мусо алайҳиссаломдан бир неча аср сўнгра яшаган беш раввин томонидан ёзилган ва Азра исмли раввин буларни тўплаб, Аҳд-и Атикнинг асл нусхаси деган даво билан кўпайтирган. Тарих профессори Фредман ўз асарида шундай деган:

“Кунимизда Тавротнинг уч нусхаси мавжуд: яҳудийлар ва протестантлар қабул этган ибронийча нусхаси, католик ва православлар қабул этган юнонча нусхаси, самирилар тарафидан қабул этилган самири тилидаги нусхаси. Булар Тавротнинг энг эски ва энг ишончли нусхалари саналишига қарамай, айни нусханинг ичида ва нусхалар орасида зиддиятлар, қарама-қаршиликлар бор. Ҳеч бир илоҳий динда бўлмаган, инсонларга зулм раво кўрувчи талқинлар, Пайғамбарлардан баъзиларига жуда чиркин ва мақомларига ярашмайдиган иснодлар бор. Ҳақиқий Тавротда эса зидликлар бўлиши мумкин эмас.”

Француз роҳиби (поп) Ричард Симон ҳам “Historia Critique du Vieux Testament” номли китобида Тавротнинг Мусо алайҳиссаломга ваҳий этиб туширилган Таврот эмаслигини, сўнградан ҳар хил замонларда ёзилиб, тўпланганлигини билдиради. Роҳибнинг бу китоби йиғиб олиниб, ўзи черковдан қувилди.

Фан доктори Жоан Аструк ҳам “Conjectures il parait que Mouse sest Servi pour composer le livre dela Genese” номли асарида Тавротнинг беш китобнинг турли жойларидан териб олинган бир китоб эканлигини ёзган. Жоан бир қисмдаги исмлар ўзгартирилиб, икки-уч ерда такрор келганлигига ҳам эътибор қаратган.

Таквиннинг биринчи бобининг ўн биринчи ояти ва давомида набототнинг инсондан аввал яратилгани ёзилган. Иккинчи бобининг беш, олти, етти, саккиз ва тўққизинчи оятларида эса инсоннинг яратилганлиги ва у вақтда ер юзида ҳеч бир набототнинг бўлмаганлиги, набототнинг инсондан кейин яратилганлиги ёзилган. Бу ва бунингдек жуда кўп қарама-қаршиликларга эътибор қаратгани учун Жоан Аструк динсиз деб эълон қилинган.

Готфред Эйчхорн Таквиндан бўлак сўнгра келган беш китобнинг саналари ва тили жиҳатидан бир-биридан фарқли эканлигини 1775 йили нашр этган китобида ёзган. Фақат Эйчхорн ва китоблари куфрликда айбланиб, қораланиб черковдан қувғин қилинган.

Олмон шоири ва файласуфи Херден (1744-1803) “Von Geiste den hebraischen Poesie” номли асарида Аҳд-и Атикнинг “Мазмурлар” китоби ичидаги шеърларнинг бир неча иброний шоирларга тегишли эканлигини, бошқа-бошқа замонларда ёзилиб, кейинчалик бир орага жам қилинганлигини ёзади. Бундан ташқари, “Нашидалар нашидаси”нинг ҳам инсоний ва одобсиз бир севги қасидаси эканлигини, бу шеърларнинг Сулаймон алайҳиссаломдек бир Пайғамбарга оид бўлолмаслигини ҳам баён этмоқда. Қизиқувчилар бўлса “Нашидалар нашидаси” китобини кўздан кечиришлари етарли.

XIX- асрда иброний тили устидаги изланишлар ортгач, Тавротдаги беш китобнинг Мусо алайҳиссаломга оид эмаслиги ва Аҳд-и Атикдаги китобларнинг турли замонларда жамланганлиги исбот этилди. Бу хусусда Европалик бир қанча тарихчи, роҳиб ва епископлар асарлар нашр эттирдилар.

Муд Инжил институтидан доктор Грахам Скрож “Инжил Аллоҳнинг каломими?” номли китобида Аҳд-и Атик ва Аҳд-и Жадиднинг Аллоҳ каломи эмаслигини эътироф этмоқда.

Доктор Скрож “Таквин китоби шажаралар билан тўла. Ким кимдан туғилди, қандай туғилди? Фақат шулар ҳақида сўз юритилади. Буларнинг менга нима кераги бор? Буларнинг ибодат ва Аллоҳу таолони севиш билан қанақа алоқаси бор? Қандай қилиб яхши инсон бўлиш мумкин? Қиёмат куни нима? Кимга ва қандай ҳисоб берамиз? Солиҳ бир инсон бўлиш учун нималар қилиш керак? Булар ҳақида жуда оз гапирилади. Аксари бир-бирига зид афсоналар билан тўла. Кундуз ҳақида умуман маълумот берилмасдан аввал тун ҳақида гапирилмоқда” деган. Бундай китоб қанақасига Аллоҳнинг каломи бўлиши мумкин?

Бугун яҳудийларнинг Тора ва насронийларнинг Аҳд-и Атик деб атайдиган китобларини ўқиган бир инсон Аллоҳу таоло тарафидан туширилган китобни эмас, фаҳш, одобсизлик ва ахлоқсизликни ўргатадиган бир секс китоби ўқидим деб тушунади. Бу китобларнинг Аллоҳ каломи эмаслигини англаган ғарбли бир қанча поп ва фан одамлари жуда кўп китоблар нашр этиб, ҳақиқатни барчага эшиттиришга уриндилар.

 Талмуд

Савол: Яҳудийларнинг Тавротдан бошқа муқаддас деб улуғлайдиган китоблари борми?

Жавоб: Бор, Оғзаки амрлар деб аталадиган Талмуд китобидир. Талмуд икки қисмдан иборат. Улар Мишна ва Гамарадир.

Мишна – ибронийча такрор деганидир. Оғзаки амрларнинг қонун ҳолига келтирилган илк ҳолатидир. Яҳудий эътиқодига кўра Аллоҳу таоло Мусо алайҳиссаломга Тур тоғида Таврот китобини бериш билан бирга баъзи илмларни, яъни Оғзаки амрларни ҳам айтган. Мусо алайҳиссалом бу илмларни Хорун, Юша ва Алиазарга билдирди. Улар ҳам ўзларидан кейин келган пайғамбарларга билдирдилар. Алиазар Шуайб алайҳиссаломнинг ўғлидир (Мирот-и коинот).

Бу билимлар наслдан наслга, яъни раввинлардан раввинларга ривоят этилди. Милоддан аввал 538 ва милоддан сўнгра 70 йилларда турли Мишналар ёзилди. Уларга яҳудийларнинг одатлари, қонун муассасалари, раввинларнинг бир мавзудаги тортишмалари ва шахсий фикрлари ҳам аралаштирилди. Шу тариқа Мишналар раввинларнинг фикр ва мулоҳазаларини жамлаган китоблар ҳолига келди.

Яҳудий раввинларидан Акиба буларни тўплади ва қисмларга ажратди. Талабаси раввин Меир буларга иловалар қўшиб, соддалаштирди. Сўнградан келган раввинлар бу ривоятларнинг тўпланиши учун турли усуллар ва шартлар қўйди. Ниҳоят булар Яҳудага етиб келди. Яҳуда чалкашликларни бартараф этиш учун милоднинг иккинчи асрида бу китобларнинг энг тўғри деб қабул қилинганини ёзди. Яҳуда мавжуд нусхалардан, хусусан Меир ёзган нусхасидан фойдаланиб, қирқ йилда бир китоб ёзди. Бу китоб бошқаларини ўзида тўплаган энг сўнгги ва машҳур Мишна бўлди.

Яҳудадан кейин келган раввинлар Мишнага илова ва шарҳлар ёзишди. Яҳуда ўзи ёзган Мишнага киритмаган ва бошқа раввинларнинг ёзган Мишналаридаги маълумотлар кейинчалик тўпланди. Буларга Иловалар (Тосефта) дейилди.

Гамара. Яҳудийларнинг Фаластин ва Бобилда иккита муҳим диний мактаблари бор эди. Бу мактабларда Амораим (занжилар) деб аталувчи раввинлар Мишнанинг маъносини шарҳлаш, зидликларни тузатиш, урф ва одатларга таянган ҳолда берилган ҳукмларга манба излаш, теорик масалалар устида ҳукм бериш учун изланишлар олиб борардилар. Бобилдаги раввинларнинг ёзган шарҳларига “Бобил гамараси” дейилди. Бу Гамара Мишна билан бир вақтда ёзилди. Вужудга келган китобни “Бобил Талмуд”и деб атадилар. Қуддусдаги раввинларнинг ёзган шарҳларига “Қуддус Гамараси” дейилди. Бу Гамара ҳам Мишна билан бир вақтда ёзилди. Бу китоб эса “Қуддус Талмуд”и деб аталди.

Фаластин Гамараси бир ривоятга кўра милоднинг учинчи асрида тамомланди. Бобил Гамараси эса милоднинг тўртинчи асрида бошланиб, олтинчи асрида тугатилди. Сўнгра Бобил ва Қуддус шарҳлари бир-биридан ажратилмаслиги учун Мишна ва Гамарага “Талмуд” дейилди. Бобил Талмудининг ҳажми Қуддус Талмудидан уч марта катта. Яҳудийлар Бобил Талмудини Қуддус Талмудидан устун деб билишади. Мишнанинг икки-уч жумласи баъзан Талмудда ўн бетлаб ҳикоя қилинади.

Талмуднинг тушунилиши Мишнадан анча қийин. Ҳар бир яҳудий дин таълимининг учдан бирини Тавротга, бирини Мишна, бирини Талмудга ажратишга мажбур.

Раввинлар Талмудда бир киши бир ёмон ишга ният қилиб, уни қилмаса ҳам гуноҳкор бўлишини билдиришган. Уларга кўра раввинлар тақиқлаган бир ишни қилишга ният этган одам нажс бўлади. Бу эътиқодларининг манбаси бўлган Талмудга мусулмонлар “Абул Анжас – Нажосатларнинг отаси” дейдилар. (Hebrew Literature, 17-б.) Яҳудийлар Талмудга ишонмаган, уни тан олмаган кишини яҳудий деб ҳисобламайдилар. Шунинг учун фақат Тавротни қабул этган ва унга боғланган Қараим қавми яҳудийларини ҳақиқий яҳудий деб қабул қилишмайди.

Яҳудий дин одамлари Қуддус ва Бобил Талмудлари орасида катта фарқлар, қарама-қаршиликлар борлигини эътироф қилишдан бўйин товлашади.

Бобил Талмуди биринчи марта милодий 1520-1522 йилларда, Қуддус Талмуди эса 1523 йили Венецияда босилган.  Бобил Талмуди немисча ва инглизчага, Қуддус Талмуди эса французчага таржима қилинган.

Бобил Талмудининг 30 фоизини, Қуддус Талмудининг эса 15 фоизини ҳикоя ва қиссалар ташкил этади. Бу ҳикояларга “Ҳагада” дейилади. Яҳудий адабиётининг асосини мана шу ҳикоялар ташкил этади. Мактабларида шу ҳикояларни ўқитишади. Яҳудий мактабларида, ҳатто университетларида Таврот ва Талмудни ўрганиш ҳамда ўргатиш мажбурийдир.

 Христианлар Талмудга душман

Христианлар Талмудга душман бўлиб, унга ашаддийларча ҳужум қилишади. Уларнинг Яҳудийларга Талмуд сабабли қилган зулмларидан қисқача айтиб ўтамиз:

Франция, Польша ва Англия каби христиан ўлкаларда Талмудлар йиғиштирилиб олган ва ёқиб юборилган. Яҳудийларнинг уйларида Талмуд китобини ўқиш ва сақлашлари қатъиян тақиқланган. Талмуд ҳукмларини шарҳлаган энг муҳим кишилар - Николас Донин билан Пабло Кристианидир. Пабло Кристиани милоднинг ўн учинчи асрида Франция ва Испанияда яшаган. 1263 йили Испаниянинг Барселона шаҳрида ўтказилган мунозарада раввинлар Талмуднинг қатъий принциплари ва ёзувларига қарши пайдо бўлган саволларга жавоб бера олмадилар, уларни ҳимоя эта олмадилар.

Ал-Канз-ул-Марсуд фи қавоид-ит-Талмуд” китобида айтилишича, Талмудда Исо алайҳиссаломнинг Жаҳаннам чуқурларидаги оловда азоб чекаётганлиги, ҳазрати Марямнинг Пандира деган аскар билан зино қилганлииги, черковларнинг нажосат макони эканлиги, роҳибларнинг итларга ўхшашлиги, христианларни ўлдириш кераклиги ҳақида ёзилган.

927 (м.1520) йили Папанинг изни билан Бобил Талмуди, уч йил сўнгра Қуддус Талмуди нашр этилди. Ўттиз йил ўтгач яҳудийлар учун фалокатлар бошланди. 1553 йил 9 сентябрда Римда қўлга тушган барча Талмуд нусхалари ёқилди. Бу ҳолат Италиянинг бошқа шаҳарларида ҳам қайд этилди. 1554 йилда Талмуд ва бошқа ибронийча китобларга цензура қўйилди. 1565 йили Папа Талмуд калимасини қўлланишни тақиқлади.

1578-1581 йиллари орасида Талмуд Базел шаҳрида янгидан босилди. Бу нашрида баъзи рисолалар олиб ташланганди. Христианликни ёмонлаган кўплаган жумлалар олиб ташланган ва ўзгартирилган эди. Бу санадан сўнг Папалар яна Талмудларни тўплаб олишди.

Қараим яҳудийлари Талмудни тан олишмайди ва уни бидъат деб ҳисоблашади.

 Талмуд сеҳр ва фолга тўла

Талмудга кўра аёл киши диний мактабларга олинмайди. Чунки у енгил фикрли ва унга дин таълими шарт эмас. Раввин Алиазер “Ким қизига Тавротни ўргатса унга ёмон нарса ўргатган бўлади” деган. (Мишна, Нашим (аёллар), Сотак қисми 216). Яҳудий раввини Муса бин Маймун бу ерда Таврот эмас, Талмуд назарда тутилганлигини айтади.

Талмуд мунажжимликнинг инсон ҳаётига ҳукм этувчи бир илм эканлигини билдирган. Талмудда “Қуёш тутилиши халқ учун ёмон бир аломат” дейилган. Ой тутилишининг эса яҳудийлар учун ёмон аломат эканлиги ёзилган. Талмуд сеҳр ва фолга тўла. Бир қанча нарсаларни шайтонларга боғлайдилар. Раввин Рав Хунр “Ҳар биримизнинг ўнг тарафимизда ўн минг, чап тарафимизда ўн минг шайтон бўлади” деган. Раввин Рабба эса “Сенагогда ваъз вақтидаги тиқилинчлик ҳолати (издиҳом) шайтонлар сабаблидир. Кийимларнинг эскириши, шайтонларнинг суртиши сабаблидир. Оёқларнинг синишига ҳам шулар сабабчи”- деган. Талмудда шайтонларнинг ҳўкиз шохларида рақс тушишлари, Таврот ўқиганларга зарар бермаслиги, Жаҳаннам оташи Бани Исроилнинг гуноҳкорларини ёқмаслиги ёзилган.

Яна Талмудда Бани Исроилнинг гуноҳкорларининг Жаҳаннамда ўн икки ой ёниши, Қиёматни инкор этганлар ва бошқа миллатдан бўлган гуноҳкорларнинг шиддатли азобга гирифтор бўлиб абадий қолишлари, вужудларидаги қуртларнинг ўлмаслиги ва оловларнинг ўчмаслиги ёзилган.

Яна баъзи раввинлар Талмудда руҳ бадандан ажралгандан сўнг ҳисоб бўлмаслигини, гуноҳларга бадан жавобгарлиги, руҳнинг баданга жавобгар бўлиши мумкин эмаслиги ёзилган. Бошқа бир раввин Талмудда буни инкор этади.

Яна Талмудга кўра Титус ибодатхонага кириб, қиличи билан унинг пардасини парчалаб ташлабди. Пардадан қон оқибди. Худо уни жазолаш учун бир пашша жўнатибди ва у унинг миясига кирибди. Пашша унинг миясида каптардек бўлгунча ўсибди. Титус ўлгач, унинг калласини очиб, пашшанинг оғзи мисдан ва оёқлари темирдан эканилигини кўрган эмишлар.

Раввинлар ўргатган нарсаларга эътироз этганлар жазолантирилиши, бир яҳудий бегонанинг ёнида бошқа бир яҳудийга қарши гувоҳлик берса, лаънатланиши, бир яҳудийнинг бегонага берган қасамининг ҳукми бўлмаслиги Талмудда ёзилган.

Талмуднинг Хошем хамишпат, Йореҳ деаҳ, Султон Араҳ қисмларида:

“Яҳудий бўлмаган инсонларнинг қонини тўкиш Аллоҳга қурбонлик қилишдир.”

“Яҳудийлик мақсади ва ғояси учун қилинган ҳар қандай гуноҳ, яширин бўлиш шарти билан мубоҳдир.”

“Фақат яҳудийларга инсон сифатида қаралади. Яҳудий бўлмаганлар ҳайвондир.”

“Аллоҳ дунёнинг бутун бойлигини фақат яҳудийларга ажратган.”

“Ўғирлик қилманглар, деб фақат яҳудийларнинг мол-мулки учун айтилган. Бошқа миллатларнинг жони ва моллари сизга ҳалол.”

“Амрларимизни яҳудий бўлмаган бирига хабар бериш, бутун яҳудийларнинг қатл этилиши учун хабар бериш билан бирдек. Яҳудий бўлмаганлар ўзлари учун айтилган нарсалардан хабар топсалар, бизни сургун этишади.”

“Деҳқончиликдан паст иш йўқ” деган жумлалар бор.

Талмудда яҳудийлар кутган Масиҳ учун “Масиҳ яҳудий бўлмаганларни жанг араваларининг ғилдираклари тагида босиб-янчади. Катта жанг бўлади. Инсонларнинг учдан икки қисми ўлади. Яҳудийлар ғолиб бўлишади, мағлуб бўлганларнинг қуролларини етти йил ўтин ўрнида ёқиб фойдаланишади. Бошқа миллатлар яҳудийларга итоат этадилар. Масиҳ насронийларни қабул этмайди ва уларни тамоман йўқ этади. Бутун халқларнинг бойлиги яҳудийлар қўлига ўтади. Яҳудийлар жуда бой-бадавлат бўлишади. Христианлар йўқ қилингач, бошқа миллатларнинг ҳам кўзи очилади, улар ҳам яҳудий бўлишади. Шу тариқа яҳудийлар дунёга ҳоким бўладилар. Дунёнинг ҳеч бир ерида яҳудий бўлмаган инсон қолмайди” дейилмоқда. (Жавоб беролмади)

 Яҳудий ирқи

Савол: Яҳудийларнинг эътиқодлари бўйича бошқа ирқдан, миллатдан бўлган киши яҳудий бўлолмайдими?

Жавоб: Яҳудийлар ўз ирқларининг устунлигига ишонишади. Пайғамбар жанобимизнинг пайғамбарлигини ҳам шунинг учун қабул этмадилар. Пайғамбар келадиган бўлса, Бани Исроилдан (яҳудийлардан) келиши керак эди, дедилар. Ўз ишонганлари Масиҳ келгач бутун миллатларнинг ўз қўллари остида бўлишига ва яҳудийликни қабул этишларига ишонадилар. Шунинг учун ҳам дунёнинг ҳеч бир ерида яҳудий бўлмаган инсон қолмайди, демоқдалар. Фақат уларга кўра асл яҳудий ўзларидир, бошқа ирқдан бўлганлар ҳақиқий маънода яҳудий бўлолмайди.